20 Апрел 2023 йил 687

Уйчи туманида пайшанба “Профилактика куни” муносабати билан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Ҳафтанинг пайшанба куни ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни. Эрта тонгдан Уйчи тумани ички ишлар тизимининг соҳавий хизмат ходимлари, маҳалладаги бешлик ҳамда ҳамкор ташкилотлар вакиллари профилактика кунини намунали ўтказиш мақсадида барча ўзига берилган вазифаларни амалга ошириш учун хизматни бошлашди.

Тадбир давомида, Уйчи тумани ИИБ бошлиғи ташаббуси билан ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил бўлган, муқаддам судланган ва Пробация ҳисобида турувчи шахслар, таълим мактабларининг юқори синф ўқувчилари ҳайдовчилар ва кенг жамоатчилик вакиллари билан ҳуқуқбузарликлар ҳамда йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга қаратилган муҳокама йиғилишлари ҳам ўтказилди.

“Профилактика куни” доирасида ўтказилаётган тадбирлардан кўзланган асосий мақсад жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олишдир. Бу каби профилактик тадбирлар давом эттирилмоқда.

Text to speech