Уйчи туман ИИБ бошлиғининг мурожаати
Азиз юртдошлар, туманимиз меҳмонлари!
Муҳтарам
Президентимизнинг ташаббуслари ва бевосита раҳбарлигида барча соҳаларда мисли
кўрилмаган ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Мамлакатимизда юз
бераётган шиддатли ўзгаришларга, аҳолининг турмуш даражаси кескин ўсиб
бораётганига ҳар биримиз бирдек гувоҳ ҳам бўлмоқдамиз.
Президентимиз ана шу
янгиланиш, ўзгаришлар самарадор бўлишининг кафолати сифатида мамлакатда тинчлик
ва осойишталикни таъминлаш, бунинг учун жиноятчиликка қарши курашиш тизимини
тубдан яхшилашни давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири даражасига
кўтардилар.
Зеро, бу ислоҳотларнинг
самараси барча соҳаларда қонун талабларига сўзсиз риоя этишга, жиноятчилик каби
иллатнинг олдини олишга бевосита боғлиқдир.
Азиз туманимиз аҳли!
“Янги Ўзбекистон”да ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка
қарши курашиш ана шундай умуммиллий долзарб вазифага айлантирилди.
Уйчи туманидаги
криминоген вазият бизнес муҳитига катта таьсир кўрсатади, унинг ўзига хос,
алоҳида ёндашув талаб этадиган хусусиятлари бор.
Туманимизда тинчлик ва
осойишталикни таъминлашнинг янги механизмлари жорий этилаяпти.
Бу ишларимиз кундалик
ҳаётда ҳам кўринаяпти, жиноятлар учун жазо муқаррарлигини таьминлаш вазифаси
қанчалик муҳим бўлса, уларни келтириб чиқараётган сабаб ва омилларини бартараф
қилиш ҳам бирдек муҳимдир.
Шу боис, туманнинг ҳар
бир кўчасида, маҳалласида, бозорида, истироҳат боғида, жамоат жойида хавфсиз
муҳитни яратиш чоралари кўрилаяпти.
Қадрли юртдошлар!
Биз жиноятчиликни жиловлашдек катта мақсадларни ўз
олдимизга қўйганмиз.
2025 йил 3-январдаги “2025
йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг
барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар
тўғрисида”ги 1-сон Қарори асосида жиноятларнинг сабабларини “маҳаллабай” ва
“соҳабай” муҳокама қилиш тартиби, маҳаллаларни криминоген даражасида тоифалаш
тизими, “маҳалла еттилиги” институти, “ижтимоий профилактика” тамойили асосида
ҳуқуқбузарликларнинг самарали профилактикасини амалга ошириш орқали аҳолида
хавфсизлик ҳиссини шакллантириш борасида қатор чора-тадбирлар амалга
оширилмоқда.
Қарорга мувофиқ ҳар бир
маҳаллада ҳуқуқбузарликнинг эрта олдини олиш, криминоген вазиятни
барқарорлаштириш бўйича янги механизм жорий этилди.
Қарор ижроси доирасида тумандаги
жами 56 та маҳалланинг криминоген вазияти оғир 6 тасига масъул раҳбарлар
номма-ном бириктирилган.
Барча туман ва
маҳаллаларнинг чораклик манзилли чора-тадбирлар “йўл хариталари” ишлаб чиқилди.
“Йўл харитаси” ижроси
юзасидан йил бошидан маҳаллалардаги аҳоли гавжум жойларга, кўп қаватли
уйларнинг ҳовлисига 360 даража айланувчи, маҳаллаларнинг асосий кириш-чиқиш
жойларига, бозор ва савдо марказларига юзни ва автомобиль рақамини таниб
олувчи, камералар, кўп қаватли уйларнинг эшикларига домофонлар, уйларнинг кириш
йўлакларига ташвиш тугмалари ўрнатилди. Савдо муассасалари ва қарийиб хонадонлар
тезкор қўриқловга олинди.
Маҳаллаларда фуқароларни
огоҳликка чақирувчи “Ҳудуд камера назоратида!”, “Объект қўриқловда!” ҳамда
“Хонадон қўриқловда!” каби стикерлар жойлаштирилди, маҳаллаларда “намунавий
хавфсиз кўча” ҳамда “намунавий хавфсиз йўлак” ташкил этилди, ички йўллар ва
кўчаларни ёритиш воситалари билан таъминланди.
Амалга оширилган
чора-тадбирлар натижасида “қизил” тоифада қолган 8 та
маҳаллаларнинг 5 тасида криминоген вазият сақланмоқда.
Қарорга
асосан ҳудудларда криминоген вазият ҳамда жиноятчиликни олдини олиш бўйича
кунлик сўров ва ўрганишларни йўлга қўйдик.
Бунда, криминоген
вазияти оғир маҳаллаларнинг жиноят ўчоқлари жойида ўрганилмоқда, мисол учун, туман
маҳаллаларида содир этилган 44 та олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар сабаблари
таҳлил қилиниб, тегишли профилатик таъсир чоралари қўлланилди.
Ҳудудларда содир
этилган жиноятлар хусусиятини инобатга олган ҳолда, 2-чорак учун йўл хариталарни
ҳам ишлаб чиқилди.
Ҳар бир соҳага доир
тарғибот ишлари бўйича услубий қўлланмалар ишлаб чиқилиб, тарқатилди.
Эндиликда, бириктирилган ходимларимиз жиноятларнинг
омил ва сабабларини ўрганишдан ташқари ўша ҳудудда амалий тадбирларни ҳам
ўтказади.
Энди эътиборингизни
ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш бўйича дастлабки бажарилган ишлар
ва таҳлилларнинг натижаларига
қаратсам.
Биринчи, жиноятчиликка
қарши курашиш фаолияти самарадорлигини оширишда соҳавий назорат кучайтирилди.
Шиддат билан
ривожланаётган юртимизда инсонлар кўпроқ пул топиш билан бирга, ноқонуний
бойлик орттиришнинг янги йўлларини
ҳам ўйлаб топмоқдалар.
Кейинги вақтларда
фирибгарлик ва ўғрилик жинояти ошаётгани
ҳам бунга яққол
мисол бўлади. Фирибгарлик ва
ўғрилик жиноятлари аксарият ҳолларда ахборот технологиялари ва интернет
ижтимоий тармоқлари орқали содир
этилаётганлиги ташвишли ҳолдир.
Сўнгги вақтларда Ўзбекистон
ҳуқуқ идоралари илгари дуч келмаган кибер макондаги жиноятлар салмоғи ортиши анчагина
ташкилий чоралар кўришни тақозо этди. Маълумот учун, тумандаги жиноятларнинг 46.9 фоизини ахборот технологиялари
соҳасидаги жиноятлар ташкил этмоқда.
Мисол учун, жорий
йилнинг ўтган даврида биргина пластик картадан пул маблағларини ечиб олиш
ҳолати юзасидан 11 та жиноят иши қўзғатилди.
Оқибатда эса,
фуқароларга 400 млн. сўмга яқин зарар етказилгани аниқланди.
Кибер маконда содир
этилган жиноятларнинг 47 таси ёки
44.3 фоизи фирибгарлик ҳамда 57 таси ёки 53.8 фоизи ўғриликни ташкил
қилган.Сўнгги йилларда бу тоифадаги жиноятлар, бир неча бараварга кўпайди. Илгари
бундай жиноятларга қарши ишлайдиган тизим бўлмаган. Шу сабабли, аҳолимиздан
фирибгарлик қурбони бўлмаслик учун, интернет ижтимоий тармоқлари орқали
келаётган турли хил фэйк хабарлардан эҳтиёт бўлишларини ҳамда банк карталари ва
ҳисоб рақамлари тўғрисидаги
маълумотларни сир сақлашни
сўраб қоламиз.
Азиз
тумандошлар!
Шу ўринда, криминоген
вазиятга таъсир кўрсатувчи жиноятларнинг айрим турлари борасида ҳам гапирмоқчиман.
Айтиш керакки, йилнинг
дастлабки 5 ойи якунига кўра, ёшлар (13-9), аёллар (2-3), ишсизлар (3-0), маст
ҳолда (1-0), муқаддам судланганлар (0-1) жиноятини камайтиришга эришган бўлсакда,
вояга етмаганлар (1-1) жинояти тенг кўрсатгичда қолган, гуруҳлар (2-4) жинояти
эса бироз ошган.
Хусусан, оила ва турмушда
содир этилган ҳуқуқбузарликларга оилавий-маиший муаммолар асосий сабаб
бўлганлиги аниқланди.
Шу сабабли нотинч,
ажрим ёқасидаги оилаларнинг мавжуд муаммоларини бартараф этиш бўйича бошқа
идоралар ва кенг жамоатчиликни жалб қилдик.
Натижада, ўтказилган ўрганишларда криминоген
вазияти оғир маҳаллаларда 554 та ижтимоий кўмакка муҳтож хотин-қиз аниқланиб,
уларнинг муаммоларини ҳал қилиш бўйича 107 та чора кўрилди.
Ёшлар ўртасидаги жиноятчилик
масаласига умуммиллат иши деб ёндашиб, барча биргаликда жон куйдириши керак.
Таълим муассасалари ва
жамоат жойларида масъуллар профилактик (давомат, тиғ ва рейд) тадбирларида узоқ
муддатга кетган 332 нафар бола, мунтазам дарс қолдирувчи 35 нафар, тарбияси
оғир 92 нафар ўқувчи аниқланди. Уларнинг 150 нафари мактабларга қайтарилди.
Қолаверса, ҳокимлик ва
маҳалла фаоллари билан биргаликда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ҳамда
боқувчисини йўқотган болаларнинг 10 дан ортиқ муаммоси ҳал қилинди.
Тарбия масалаларига
эътиборсиз қаралган вазиятда юзага келадиган кўнгилсизликлар ҳам, у келтириб
чиқарадиган зарарли оқибатлар ҳам барчамизга аён. Тарбия масалалари билан ҳар
дақиқада шуғулланиш зарур.
Ҳурматли фуқаролар!
Жуда кўп масалаларда иш
услубларимиз ўзгариши зарур, бунинг устида ишлаяпмиз. Президентимиз талаб
қилаётган, жиноятларнинг оқибатлари эмас, уларнинг сабабларини,
ҳуқуқбузаликларга имкон берувчи шарт-шароитларни бартараф қилишни устувор
вазифа деб халқ билан биргаликда ҳаракат қилишимиз керак.
Бунинг учун, ҳар бир
маҳалла, хонадонгача тушиб, ҳуқуқбузарлик омилларини аниқлашга эътиборимизни
кучайтирамиз, жиноят содир этган ва бунга мойиллиги бор фуқаролар билан
учрашувлар ўтказиб, “фуқаробай” иш тизимини жорий қиламиз.
Ҳуқуқбузарлик ва
жиноятга сабаб бўлаётган оилавий, ижтимоий, моддий ва психологик муаммоларни
ҳал қилишга, ҳар бир фуқарода “жиноятчиликка қарши иммунитет”ни болаликдан
шакллантиришга алоҳида эътибор қаратамиз.
Азиз ҳамюртлар!
Шуни яна бир бор алоҳида қайд этаманки, жиноятнинг ҳар
қандай кўринишига тезкор равишда муносабат билдиришга, жиноятга қўл урганларга нисбатан
жазонинг муқаррар таъминланишига шахсан кафолат бераман.
Эътиборингиз учун раҳмат!
Уйчи туман ИИБ бошлиғи У.Эшанов