12 Май 2025 йил 275

Уйчи туман ИИБ бошлиғининг туман аҳолисига мурожаати

Азиз  ҳамюртлар, ҳурматли туманимиз аҳолиси, қадрли нуронийлар, жамоат ташкилотлари масъуллари!

 

Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари ва бевосита раҳбарликларида барча соҳаларда ислоҳотлар изчил амалга  оширилмоқда.  

 “Янги Ўзбекистон”да ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши курашиш умуммиллий долзарб вазифага айланди.

Уйчи туманида ҳам тинчлик ва осойишталикни таъминлашнинг янги  механизмлари  жорий  этиляпти.

Бу ишларимиз кундалик ҳаётда ҳам кўринаяпти, жиноят учун жазо муқаррарлигини таъминлаш вазифаси қанчалик муҳим бўлса, уни келтириб чиқараётган сабаб ва омилларни бартараф қилиш ҳам бирдек муҳимдир.

Шу боис, туманнинг ҳар бир кўчасида, маҳалласида,бозорида, истироҳат боғида, жамоат жойида хавфсиз муҳитни яратиш  чоралари  кўрилмоқда.

Биз жиноятчиликни жиловлашдек катта мақсадларни ўз олдимизга  мақсад қилиб қўйганмиз.

Президентимизнинг жорий йил 3 январдаги “2025 йилда Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги 1-сонли қарорлари асосида маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш бўйича мутлоқо янгича ишлаш тизими жорий этилди.

Қарорга мувофиқ ҳар бир маҳаллада ҳуқуқбузарликнинг эрта олдини олиш, криминоген вазиятни барқарорлаштириш бўйича янги механизм жорий этилди.

Қарор ижроси доирасида тумандаги жами 56 та маҳаллаларнинг чораклик манзилли йўл хариталари ишлаб чиқилди криминоген вазияти оғир бўлган 11 та маҳаллаларга масъул раҳбарлар номма-ном бириктирилди.

Йўл хариталари ижроси юзасидан йил бошидан маҳаллаларда аҳоли гавжум жойларда 110 та, кўп қаватли уйларнинг ҳовлисига 360 градус айланувчи 3 та, маҳаллаларнинг асосий кириш-чиқиш жойларига 35 та, бозор ва савдо марказларига юзни ва автомобиль рақамини таниб олувчи 4 та, мактаб ва мактабгача таълим муассасаларининг кириш-чиқиш жойларига, очиқ спорт майдонларига 25 та, жами 177 та PTZ ва оддий камералар, кўп қаватли уйларнинг кириш эшикларига 35 дан ортиқ дамафон, уларнинг кириш йўлакларига 200 дан зиёд ташвиш тугмалари ўрнатилди.

Маҳаллаларда мавжуд муаммоларни, жойида манзилли хал этиш учун, ижтимоий профилактика тизими йўлга қўйилди. Профилактика инспекторлари томонидан ҳуқуқбузарлик содир этиш ёки ундан жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган 1 958 нафар шахсларга хулосалар берилиб, мавжуд муаммоларини маҳалла еттилиги томонидан ҳал этилиши таъминланмоқда

Шунингдек, маҳалла фаоллари томонидан 288 нафар шахсларни муаммолари ижобий ҳал этилди.

Жумладан,

- 226 нафар шахсларнинг бандлиги таъминланди,

- 53 та ажрим ёқасидаги низоли оилалар яраштирилди,

- 7 нафар оғир аҳволдаги аёлларга ёрдамлар кўрсатилди,

- 6 нафар тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизларга ҳимоя ордерлари берилди, 

- 3 нафар жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган хотин-қизларга ижтимоий мослаштирилди,

- 18 нафар ишсиз ёшлар касб-хунарга йўналтирилди,

- 2 нафар кўмакка муҳтож оғир тоифадаги ёшларнинг муаммолари ҳал этилди,

- 11 нафар ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил ёшлар билан профилактик тадбирлар ўтказилди,

- 1 нафар тиббиёт муассасалари ҳисобида турувчи шахслар соғлом ҳаётга қайтарилди,

- 87 та оғир аҳволдаги оилаларга комплекс ижтимоий хизматлар кўрсатилди,

- 24 нафар кекса ва ёлғиз яшовчи шахсларга тиббий ёрдамлар кўрсатилди,

- 24 нафар ногиронларга ижтимоий, тиббий ва бошқа ёрдамлар кўрсатилиб, муаммолари ижобий ҳал этилди.

Маҳаллаларда фуқароларни огоҳликка чақирувчи “Ҳудуд камера назоратида!”, “Объект қўриқловда!” ҳамда “Хонадон қўриқловда!” каби жами 250 га яқин стикерлар жойлаштирилди, маҳаллаларда 50 та “намунавий хавфсиз кўча” ҳамда 20 та “намунавий хавфсиз йўлак” ташкил этилди, ички йўллар ва кўчалар 450 та ёритиш воситалари билан таъминланди.

Албатта бу ўзининг ижобий самарасини кўрсатмоқда.

Бунда, криминоген вазияти оғир маҳаллаларнинг жиноят ўчоқлари жойида ўрганилмоқда, мисол учун, туман маҳаллаларида содир этилган 46 та олдини олиш мумкин бўлган жиноят сабаби таҳлил қилиниб, тегишли чора тадбирлар белгиланди.

Энди эътиборингизни ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш бўйича дастлабки бажарилган ишлар ва  таҳлилларнинг натижаларига қаратсам. 

Жорий йилда, ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда 12 маротаба тезкор қидирув тадбирлари ўтказилиб, 11 та жиноятлар фош этишга эришилди.

4 327 тадан ортиқ ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар аниқланиб жазо муқаррарлиги таъминланди.

9 нафар хисобда турган руҳий касал, 1 нафар гиёхванд ва 46 нафар спиртли ичимлик ичишга ружу қўйган шахслар мажбурий даволашга ётқизилди.

Туман ҳудудида жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида олиб борилган чора-тадбирлар натижасида, олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар -27,3 фоизга (66 тадан 48 тага -18 та),

- маҳалла ҳудудида олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар эса 20,6 фоизга (34 тадан 27 тага, - 7 та) камайтиришга эришилди.

- аниқланадиган жиноятлар 105,6 фоизга (18 тадан 37 тага, +19 та) кўп аниқланиб, жиноят содир этиб юрган шахсларга жазо муқаррарлиги таъминланди.

Туманимиздаги 56 та маҳаллалардан 39 тасида жиноятлар содир этилишига йўл қўйилмади ҳамда 15 та маҳалла сариқ, 2 та маҳалла қизил тоифага киритилди.

Кейинги вақтларда фирибгарлик ва ўғрилик жинояти ошаётгани  ҳам  бунга  яққол  мисол  бўлади.

Фирибгарлик ва ўғрилик жиноятлари аксарият ҳолларда ахборот технологиялари ва интернет ижтимоий тармоқлари орқали  содир  этилаётганлиги  ташвишли  ҳолдир.

Сўнгги вақтларда Ўзбекистон ҳуқуқ идоралари илгари дуч келмаган кибер макондаги жиноятлар салмоғи ортиши анчагина ташкилий чоралар кўришни тақозо этди.

Маълумот учун, тумандаги жиноятларнинг 50 фоизини ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятлар ташкил этмоқда.

Мисол учун, жорий йилнинг ўтган даврида биргина пластик картадан пул маблағларини ечиб олиш ҳолати юзасидан 84 та жиноят иши қўзғатилди.

Кибер маконда содир этилган жиноятларнинг 36 таси ёки
фирибгарлик ҳамда 46 таси ёки ўғриликни ташкил қилган.

Сўнгги йилларда бу тоифадаги жиноятлар, бир неча бараварга кўпайди.

Илгари бундай жиноятларга қарши ишлайдиган тизим бўлмаган. Шу сабабли, аҳолимиздан фирибгарлик қурбони бўлмаслик учун, интернет ижтимоий тармоқлари орқали келаётган турли хил фэйк хабарлардан эҳтиёт бўлишларини ҳамда банк карталари ва ҳисоб рақамлари тўғрисидаги   маълумотларни   сир   сақлашни  сўраб   қоламиз.

 

Азиз туманимиз аҳолиси!

 

Шу ўринда, криминоген вазиятга таъсир кўрсатувчи жиноятларнинг айрим турлари борасида ҳам гапирмоқчиман.

Айтиш керакки, йилнинг дастлабки 4 ойи якунига кўра, маст ҳолда (1-0), ишсизлар (3-0) ва ёшлар (13-8) жиноятини камайтиришга эришган бўлсак-да, вояга етмаганлар (1-1), аёллар (2-3)  ва муқаддам судланганлар (0-1) жинояти эса бироз ошган.

Хусусан, оила ва турмушда содир этилган ҳуқуқбузарликларга оилавий - маиший муаммолар асосий сабаб бўлганлиги аниқланди.

Шу сабабли нотинч, ажрим ёқасидаги оилаларнинг мавжуд муаммоларини бартараф этиш бўйича бошқа идоралар ва кенг жамоатчиликни жалб қилдик.

Натижада, ўтказилган ўрганишларда криминоген вазияти оғир маҳаллаларда 180 та ижтимоий кўмакка муҳтож хотин-қиз аниқланиб, уларнинг муаммоларини ҳал қилиш бўйича 75 та чора кўрилди.

Ёшлар ўртасидаги жиноятчилик масаласига умуммиллат иши деб ёндашиб, барча биргаликда жон куйдириши керак.

Таълим муассасалари ва жамоат жойларида масъуллар профилактик (давомат, тиғ ва ўсмир рейд) тадбирларида узоқ муддатга кетган 336 нафар бола, мунтазам дарс қолдирувчи 16 нафар, тарбияси оғир 89 нафар ўқувчи аниқланди. Уларнинг 276 нафари мактабларга қайтарилди.

Тарбия масалаларига эътиборсиз қаралган вазиятда юзага келадиган кўнгилсизликлар ҳам, у келтириб чиқарадиган зарарли оқибатлар ҳам барчамизга аён. Тарбия масалалари билан ҳар дақиқада шуғулланиш зарур.

Шу ўринда ота-оналарга мурожаат қиламиз! Фарзандингиз келажаги учун бефарқ бўлманг! Уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиши, билим олиши, касб-ҳунар эгаллашига шароит яратиб беринг ва кундалик назоратни бўшаштирманг! Унутманг, ҳар бир боланинг келажаги ҳам биримиз учун муҳимдир.

 

Ҳурматли фуқаролар!

 

Коррупцияга қарши курашни кучайтириш чоралари ҳам кўрилмоқда.  Зеро, сир эмас коррупция ҳар бир соҳанинг ривожига тўсиқ  бўлмоқда. 

Шу сабабли, коррупциянинг ҳар қандай кўринишига барҳам бериш йўлида қатъий муросасиз кайфиятни шакллантириш, унга қарши курашишда мен бутун Уйчи аҳлидан ўз ҳиссангизни қўшишга чақираман.

Президентимиз талаб қилаётган,  жиноятларнинг оқибатлари эмас, уларнинг сабабларини, ҳуқуқбузаликларга имкон берувчи шарт-шароитларни бартараф  қилишни устувор вазифа деб халқ билан биргаликда ҳаракат қилишимиз керак.

Бунинг учун, ҳар бир маҳалла, хонадонгача тушиб, ҳуқуқбузарлик омилларини аниқлашга эътиборимизни кучайтирамиз, жиноят содир этган ва бунга мойиллиги бор фуқаролар билан учрашувлар ўтказиб, “фуқаробай” иш тизимини жорий қиламиз.

Ҳуқуқбузарлик ва жиноятга сабаб бўлаётган оилавий, ижтимоий, моддий ва психологик муаммоларни ҳал қилишга, ҳар бир фуқарода “жиноятчиликка қарши иммунитет”ни болаликдан шакллантиришга алоҳида эътибор қаратамиз.

 

Азиз ҳамюртлар!

 

Жиноятларга қарши курашда прокуратура органлари, кўмак ва ҳамкорликда жиноятларнинг ҳар қандай кўринишига чек   қўйишга  кафолат  беради.

Шундай экан, аҳоли ва кенг жамоатчиликни жиноятларнинг олдини олишга ҳамда уларни бартараф этишга фаол ҳамкорликка  чақирамиз.

Зеро, содир этилаётган жиноятларни фош этилиши ва олди  олинишида халқимиздан масъулият, ташаббускорлик ҳамда  дахлдорлик  ҳисси  билан  ёндашишни  сўрайман.

Шуни яна бир бор алоҳида қайд этаманки, жиноятнинг ҳар қандай кўринишига тезкор равишда муносабат билдиришга, жиноятга қўл урганларга нисбатан жазонинг муқаррар таъминланишига   шахсан   кафолат   бераман.

Барчамиз  жиноятдан  ҳоли  янги  Ўзбекистон  учун  бирлашайлик!

 

Уйчи тумани ИИБ бошлиғи У.Эшонов

Text to speech