8 Апрел 2021 йил 381

Ўғирлик қилишга улгурмаган фуқаронинг шахсига ойдинлик киритилди.

Жорий йил 3 апрель куни, Наманган шаҳрида яшовчи 1991 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, 12 март куни соат 16:00 дан соат 18:00 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс яшаш уйида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, ҳовлисига девор ошиб кириб, хонадонидаги токчасида бўлган писта, бодомлари ва ширинликларини истеъмол қилиб, нарсаларни титиб, ўзига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра, ҳаракатларини охирига етказа олмай, кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Наманган шаҳар ИИО ФМБ 1-сонли ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни Уйчи туманида яшовчи 1992 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланиб, ундан айбига иқрорлик аризаси ва тегишли кўргазмалари видеотасвир орқали олинган.
Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 25,169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech