18 Март 2023 йил 472

Ўғирлик қилган шахс бармоқ излари орқали аниқланди.

2023 йил 13 март куни Чуст тумани Зарафшон МФЙда яшовчи, уй бекаси туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган. У ўз мурожаатида шу йил 10 март куни соат 11:00 ларда яшаш уйида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланган номаълум шахс, ҳовлисига кириб, меҳмонхонасидаги шкафда бўлган умумий нархи 4.900.000 сўмлик тилла-тақинчоқлари ва “LG” русумли уяли телефон аппарати ҳамда 60.000 сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган. Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Чуст тумани ИИБ ЭКМ катта эксперти воқеа жойини кўздан кечириш давомида олинган қўл бармоқ излари вилоят ИИБ ЭКМда мавжуд бўлган автоматлаштирилган шахсни идентификация қилиш тизимида текширилди. Текширувда 2 дона қўл бармоқ изи Тўрақўрғон тумани Ўрда МФЙда яшовчи 2003 йилда туғилган шахсга тегишли эканлиги аниқланиб, суриштирув ишлари давомида гумонланувчидан далилий ашё олинган.


Наманган вилояти IIB Ахборот хизмати.

Text to speech