23 Июл 2025 йил 592

Ҳудудларда жиноятчиликни олдини олиш борасидаги амалга оширилган ишлар ва содир этилган жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда

Наманган вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан жиноятчиликнинг олдини олишда қуйи тизим ходимларининг фаолиятини ўрганиш ишлари тизимли равишда давом этиб, бу жараён ички ишлар органларининг аҳолига хизмат кўрсатиш самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Бугун бошқарма раҳбарияти бошчилигидаги ишчи гуруҳ Янгиқўрғон туманида бўлиб, туман ҳокими ва прокурори иштирокида «Чўнгбағиш» ҳамда «Қораполвон» маҳаллалари, туман марказида йўл инфратузилмасини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳамда ички ишлар бўлими ходимларининг фаолияти атрофлича ўрганилди.

Ўрганишлар давомида, маҳаллаларда содир этилган оғир ва ўта оғир оила-турмуш доирасидаги жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари чуқур таҳлил қилиниб, бундай ҳолатларни олдини олишда сусткашликка йўл қўйган масъулларнинг фаолияти кескин танқид қилинди.

Шунингдек, туман марказида йўл инфратузилмасини яхшилаш ва тирбандликларни олдини олиш, пиёдалар ҳамда ҳайдовчиларга қулайликлар яратиш бўйича лойиҳа таклифи билан танишилиб, мутахассисларга аниқ кўрсатмалар берилди.

Бундан ташқари, ички ишлар бўлими ходимларнинг фаолияти ҳам ўрганилиб, аниқланган камчиларни зудликда баратараф этиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарларнинг олдини олиш, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни шакллантириш борасидаги аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech