29 Июл 2025 йил 691

Ҳудудларда ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатиш ишлари изчил давом этмоқда

Наманган вилоятида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли муаммоларини жойида ҳал этишга қаратилган тизимли ишларни амалга ошириш мақсадида вилоят Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти томонидан ҳудудлардаги ҳолатлар ўрганилиб, амалий ёрдам кўрсатиш ишлари мунтазам равишда олиб борилмоқда.

Шу мақсадда, бошқарма раҳбарияти бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан навбатдаги ўрганиш ишлари Поп туманида ўтказилди. Унда «қизил» тоифага киритилган маҳаллалардаги жиноятчилик аҳволи, профилактика тарғибот тадбирлари, шунингдек, йўл-патруль хизмати масканлари ва ички ишлар бўлими фаолияти атрофлича таҳлил қилинди.

Жумладан, Поп туманида жойлашган «Наманган» мунтазам йўл-патруль хизмати маскани кўздан кечирилиб, ушбу масканда хизмат олиб бораётган ходимларга йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, ҳайдовчиларнинг қонунга риоя қилиш маданиятини ошириш юзасидан аниқ кўрсатмалар берилди.

Ишчи гуруҳ томонидан «Қўшминор» ва "Ўрта хонобод" маҳаллаларидаги ишлар ўрганилди. Жорий йилнинг ўтган даврида амалга оширилган профилактика ишлари таҳлил қилиниб, айниқса, «қизил» тоифага мансуб «Қўшминор» маҳалласида йўл қўйилган камчиликлар кескин танқид қилинди ҳамда уларни бартараф этиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Бундай ўрганишлар ва амалий ёрдам кўрсатиш ишлари вилоятнинг барча ҳудудларини қамраб олган ҳолда изчиллик билан давом эттирилади.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech