“Уддабурон” ўғрилар қўлга тушди
2023 йил 27 июнь куни Наманган шаҳрида яшовчи, 1990 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 27 июнь кунига ўтар кечаси номаълум шахс Наманган шаҳар Олвализор МФЙда жойлашган савдо дўконининг кириш эшиги қулфини бузиб кириб, дўкон кассасида бўлган 2.000.000 сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган. Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЭКБ катта эксперти ҳамда тезкор қидирув хизмати ходимлари ва профилактика инспекторлари ҳамкорлигида олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни Наманган шаҳрида яшовчи, 2005, 2006 ва 2007 йилда туғилган 3 нафар шахс содир этганлиги аниқланган.
Шунингдек, ушбу шахслар шу йил 22 июнь кунига ўтар кечаси Давлатобод тумани Навбаҳор МФЙда жойлашган савдо дўконига кириш эшиги қулфини бузиб кириб, дўкон кассасида бўлган 200.000 сўм миқдоридаги пулларни, нархи 25.000 сўм бўлган ичимлик ва қандолат маҳсулотларини ҳамда нархи 150 АҚШ доллари бўлган кузатув камераси хотирасини ўғирлаб кетганлиги, бундан ташқари 21 июнь кунига ўтар кечаси Наманган шаҳар Сардоба МФЙда жойлашган авиакасса эшигини бузиб кириб, сейфдан 2.700 АҚШ долларини ўғирлаб кетганликлари аниқланган. Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати