12 Май 2025 йил 326

Учқўрғон тумани ИИБ бошлиғининг туман аҳолисига мурожаати

 Ассалому алейкум Ҳурматли туманимиз фуқаролари, азиз юртдошлар!

 

Муҳтарам Президентимизнинг 2025 йил 3 январь кунидаги “2025 йилда Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сон қарори маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш бўйича мутлоқо янгича ишлаш тизими жорий этилди.

Маҳаллаларда мавжуд муаммоларни, жойида манзилли хал этиш учун, ижтимоий профилактика тизими йўлга қўйилди. Профилактика инспекторлари томонидан ҳуқуқбузарлик содир этиш ёки ундан жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган 2 793 нафар шахсларга хулосалар берилиб, мавжуд муаммоларини маҳалла еттилиги томонидан ҳал этилиши таъминланмоқда.

Сўнги йилларда маҳаллаларда жиноятчиликни барвақт олдини олиш, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш масаласига алоҳида этибор қаратилмоқда.

Маҳаллаларда мавжуд муаммоларнинг жойида манзилли ҳал этилиши учун ижтимоий профилактика тизими йўлга қўйилди.

Шунингдек, маҳалла фаоллари томонидан 485 нафар шахсларни муаммолари ижобий ҳал этиш чоралари кўрилди.

Жумладан,

- 53 нафар шахсларнинг бандлиги таъминланди,

- 45 та ажрим ёқасидаги низоли оилалар яраштирилди,

- 12 нафар оғир аҳволдаги аёлларга ёрдамлар кўрсатилди,

- 112 нафар тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизларга ҳимоя ордерлари берилди, 

- 3 нафар жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган хотин-қизларга ижтимоий мослаштирилди,

- 28 нафар ишсиз ёшлар касб-хунарга йўналтирилди,

- 12 нафар кўмакка муҳтож оғир тоифадаги ёшларнинг муаммолари ҳал этилди,

- 30 нафар ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил ёшлар билан профилактик тадбирлар ўтказилди,

- 7 нафар тиббиёт муассасалари ҳисобида турувчи шахслар соғлом ҳаётга қайтарилди,

- 131 та оғир аҳволдаги оилаларга комплекс ижтимоий хизматлар кўрсатилди,

- 26 нафар кекса ва ёлғиз яшовчи шахсларга тиббий ёрдамлар кўрсатилди,

- 26 нафар ногиронларга ижтимоий, тиббий ва бошқа ёрдамлар кўрсатилиб, муаммолари ижобий ҳал этилди.

 

Ҳурматли туманимиз фуқаролари,

 

Бугунги кунда туман ҳудудидаги жиноятчилик аҳволи, уни олдини олиш, кўрилаётган чора-тадбирлар бўйича қичқача  ахборот берсам.

2025 йил 3 ойида Учқўрғон туманида 102 та жиноятлар (ўтган йили 42та) содир этилган.

2025 йил 3 ойида Учқўрғон туманида умумий жиноятлар икки ярим баравар (42 / 102) кўпайган.

Жами жиноятларнинг:

– 24 таси (23,5 фоизи) олди олиниши лозим бўлган;

– 37 таси (36,2 фоизи) аниқланган;

– 41 таси (40,2 фоизи) АКТ ёрдамида содир этилган жиноятларни ташкил этади.

2025 йилда умумий жиноятлар (АКТ жиноятлардан ташқари) 45,2 фоизга (42 / 61) ошган.

Учқўрғон туманида умумий (АКТ жиноятлардан ташқари) (61 та) жиноятларнинг 24 тасини (23,5 %) олди олиниши мумкин бўлган
11 та турдаги жиноятлар ташкил этиб, уларнинг сони аввалги йилга нисбатан  3 тага (21/24)  ошган.

 

Олди олиниши лозим бўлган жиноят турларидан:

– безорилик 100 фоизга (0/3);

– ўғрилик 20,0 фоизга (5/6);

– оғир тже 100 фоизга (0/1);

– енгил тже 100 фоизга (0/1) ошган.

Қотиллик, номусга тегиш, талончилик, босқинчилик, жиноятлари содир этилмаган.

 

Шахслар томонидан содир этилган жиноятлар:

– ёшлар 40,0 фоизга (5/7),

– мастлар 100 фоизга (1/2),

– муқаддам судланганлар 100 фоизга (0/4),

– гурухлар 100 фоизга (0/3),

– аёллар (0/1) ошган.

 

Вояга етмаганлар томонидан жиноятлар содир этилмаган биринчи чоракда.

 

Ҳар 100 минг аҳоли сонига жами жиноятлар Учқўрғон туманида ўртача  54,5 тадан тўғри келган. ( вилоятда 9-ўрин).

Ахборот технологиялари ёрдамида содир этилган жиноятлар сони 34 тага (7/41) ёки 485,7 фоизга ошган.

Ушбу жиноятларнинг асосий салмоғини (74,3%) ўғрилик ва фирибгарлик  жиноятлари ташкил этган.

Учқўрғон тумани вилоятнинг 14 та туман-шаҳарлар орасида безорилик жиноятлари бўйича (3 та) салбий 4-ўрин эгаллаган.

 

Тумандаги 64 та маҳаллалардан  3 таси қизил, 10 таси “сариқ” ва 51 таси “яшил” тоифага киритилган.

Қизил тоифадаги маҳаллалар:  Истиқбол, Қўғай, Шархончек.

Маҳалла ҳудудида олдини олиш мумкин бўлган энг кўп жиноят Истиқбол (2 та олди олинадиган, шундан 1 та ўғрилик, 1 та безорилик), маҳалласида содир этилган.

 

Ҳурматли туманимиз фуқаролари,

 

Жиноятларнинг энг кўп содир этилаётган турлари, хамда бизни  энг кўп ташфишга солаётган тан жарохати етказиш унинг келиб чиқиш сабаб ва омилларига тўҳталиб ўтсам.

 

Тан жарохати билан боғлик жиноятлар бўйича:

Жорий йилни шу кунга қадар туман ҳудудида 12 та тан жарохати билан боғлик жиноятлар содир этилди.

Мазкур жиноятлар таҳлил қилганимизда,

-1 таси қасддан баданга оғир шикаст етказиш (104),

-2 таси қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш (105),

-1 таси қасддан баданга енгил шикаст етказиш (109),

-3 таси оилавий маиший зўравонлик (126/ пр 1),

-5 таси безорилик жиноятларини ташкил қилган.

Безорилик жинояти бўйича таҳлил қилинганда:

Жорий йилда 5 та безорилик жиноятлари содир этилди.

Безорилик жиноятини келиб чиқиш сабаблари ўрганилганида, фуқароларнинг бир-бирлари билан ўзаро келишмовчилик, гап тортишиб қолиш натижасида содир этилганлиги аниқланди.

Кўча ва жамоат жойларида фуқароларнинг бир бирларига бўлган муносабатлари, муомула маданиятига риоя этмасликлари, ўзаро ҳурматни сақламаслиги сабаб ушбу жиноятлар содир этилаётгани кўринмоқда.

Яна бир муҳим жиҳатга эътибор қаратадиган бўлсак, жамоат жойларида фуқаролар томонидан совуқ қуролни олиб юриш ҳолатлари кўплаб учрамоқда.

Ўтказилган “Тиғ” тадбирлар жараёнида 69 та ҳолатларда фуқаролар тиғли жисмларни ёнларида олиб юрганликлари аниқланиб, тегишли тартибда жазо муқаррарлигини таъминлаб келинмоқда.

Шу ўринда, юқорида кўрсатиб ўтилган холат юзасидан совуқ қурол сифатида фойдаланиши мумкин бўлган ашёларни жамоат жойларида очиқ ҳолда олиб юриш, Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (185-2) моддаларида тақиқланганлиги яна бир бор этиборларингни қаратмоқчиман.

Шунингдек, фирибгарлик жинояти бўйича:

Жорий йилда туман ҳудудида 1 та фирибгарлик жиноятлари қайд этилди.

Ушбу жиноятларни содир этилиши ҳам фуқаролар осон ва тез даромад топишга интилиши, “ўзаро лавз” ҳамда “ўзаро ишонч” ва “таниш-билиш” тушунчалари асосида хуқуқий ҳужжатларсиз муносабатларга киришишлари оқибатида содир этилмоқда.

Юқоридаги ҳолатлардан кўринмоқдаги, фуқароларимизнинг ўзлари била туриб фирибгарлик қурбонига айланиб қолмоқдалар. 

Гиёхвандлик бўйича

- Яна бир муҳим масалалардан бири гиёҳвандлик ва психотроп моддаларнинг ноқонуний муомуласи билан боғлиқ жиноятлардир.

Туман ҳамкор ташкилотлари билан биргаликда гиёҳвандлик иллатига қарши курашиш ва уни ёшлар орасида кенг тарқалишини олдини олиш бўйича бир қатор тадбирларни амалга оширмоқдамиз.

Ўтган давр мобайнида олиб борилган тадбирлар жараёнида 11 та жиноий ҳолатлар аниқланиб, 100,1 гр.дан ортиқ гиёҳвандлик моддаларнинг ноқонуний муомаласига чек қўйилди.

Мазкур ҳолатлар бўйича 11 нафар шахсларнинг  жавобгарлик масаласи кўриб чиқилди.

Ҳурматли фуқаролар, гиёҳвандлик иллати билан аксарият ёшларимиз шуғулланмоқда. 

Албатта бир нарсани унутмаслигимиз керак, талаб бўлмаса таклиф ҳам бўлмайди.

Барчамиз бунга масъул бўлиб, жамиятимизда гиёҳвандлик вабосини олдини олиш билан шуғулланмасак, келажак авлод тақдирига бефарқ бўлган бўламиз.

Бу иллатга қарши барчамиз биргаликда курашимиз шарт ва лозим деб ҳисоблайман.

Йўл-транспорт ҳодисалари бўйича:

Йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш масаласи ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда.

Жорий йилда туманда 6 та йўл-транспорт ҳодисалари содир этилиб, унинг 4 таси ўлим билан боғлиқ жиноятлардир.

Йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда йўл инфратузилмасини яхшилаш чоралари кўрилди, мунтазам равишда профилактик тадбирлар олиб борилди.

Лекин, бугунги кунда ҳайдовчилик маданиятини етарли деб бўлмайди.

Айрим ҳайдовчилар йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмасликлари, менсимасдан транспорт воситаларини бошқаришлари, айрим ҳолларда эса ота-оналарнинг ўзлари вояга етмаган фарзандларига транспорт воситасини бошқаришларига имкон бераётганликлари оғир оқибатли йўл-транспорт ҳодисаларини келтириб чиқармоқда.

Ўтган 3 ойда 2898 та қоидабузарликлар аниқланган бўлиб, унинг 1875 таси қўпол қоидабузарликни ташкил қилган бўлса, 49 та маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ҳолатларини ташкил қилган.

Аниқланган 49 та мастлик ҳолати, бу шунча йўл-транспорт ходисасини олди олинган десам, ҳеч муболаға бўлмайди.

Азиз туманимиз фуқаролари, юқорида йўл – таранспорт ҳодисалари бўйича бирқанча жиддий масалалар айтиб ўтилди, албатта барчамиз ҳайдовчилик ҳурматини сақлаган ҳолда, қоидаларга итоат қилиб ҳаракатлансак, ҳеч қандай кўнгилсиз ҳодисалар содир этилмаслигига ўзимизни ҳиссамизни қўшган бўламиз.

Ёшлар бўйича:

Жорий йилда ёшлар томонидан 7 та жиноятлар содир этилган.

Ёшлар томонидан жиноятлар содир этилиши ташвишли ҳолдир. Улар томонидан,

-1 та фирибгарлик, 

-1 та ўғирлик,

-2 та безорилик,

-3 та бошқа турдаги жиноятларга қўл урганлар.

Ёшлар масаласига масъул бўлган ташкилотлар, маҳалла вакиллари, профилактика инспекторлари, ёшлар жинояти масаласига жиддий эътибор бериб, уларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаб, бартараф этиб, оилалардаги маънавий муҳитни соғломлаштириш, бунда ота-оналарнинг масуълиятини оширишлари муҳим деб ҳисоблайман.

Ёшлар, келажак пойдевори тушунчаси билан қараб, уларнинг эзгу ният ва орзуларини рўёбга чиқаришга барчамиз масъул эканлигмизни унутмаслигмиз зарур.

 

Азиз туманимиз фуқаролари,

 

Туман ҳудудида жиноятчиликка қарши курашиш, жиноятларни барвақт олдини олиш масаласи фақатгина   давлат идораларининг вазифаси эмас, балки бутун жамиятнинг вазифаси деб қараб, бу масалаларга эътиблик бўлсак, туман ҳудудида жамоат хафсизлиги ишончи таъминланиб, маҳаллаларда ҳавфсиз муҳит яратилади, бу билан олдимизга қўйилган мақсадга эришамиз.

 

Учқўрғон тумани ИИБ бошлиғи У.Муродуллаев

Text to speech