Учқўрғон туман прокурорининг туман аҳолисига мурожаати
Азиз юртдошлар, қадрли Учқўрғон халқи!
Муҳтарам
Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев ташаббуслари билан юртимизда тинчлик
ва осойишталикни асраш, барча соҳаларда ислоҳотларни жадаллаштириш, умуман
олганда, халқнинг оғирини енгил қилиш, аҳолининг турмуш даражасини
юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бунда
барчамиз иштирок этиб, қилинаётган ишларга гувоҳ бўлмоқдамиз.
Президентимиз
ана шу янгиланиш, ўзгаришлар самарадор бўлишининг кафолати сифатида мамлакатда
тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, бунинг учун жиноятчиликка қарши курашиш
тизимини тубдан яхшилашни давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири
даражасига кўтардилар.
Зеро,
бу ислоҳотларнинг самараси, барча соҳаларда қонун талабларига сўзсиз риоя
этишга, жиноятчилик каби салбий иллатнинг олдини олишга бевосита боғлиқдир.
Азиз Учқўрғон аҳли!
Ўзбек ҳамюртимизми,
чет эллик тадбиркор, сармоядор бўладими, барча - барча, туманимизда
тинч ва осуда, муносиб ҳаёт шароитлари билан
таьминланган, унинг ҳаёти ҳар қандай жиноий тажовуз ва таҳдидлардан кафолатли
ҳимояланган бўлиши шарт.
Албатта,
бунда қонун устуворлигини таъминламасдан, бу вазифага эриша олмаймиз.
Туманимиздаги
барқарорликни асраш, мамлакатимизни ҳар томонлама ривожлантириш, Президентимиз
таъбири билан айтганда “одамларни рози қилиш” давлат хизматидаги ҳар бир
кишидан, у қайси идорада, қандай лавозимда бўлишидан қатъий назар, фидойилик,
ҳалоллик ва покликни талаб
қилади.
“Янги
Ўзбекистон”да ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши курашиш ана шундай умуммиллий
долзарб вазифага айлантирилди. Хусусан, туманимизда
тинчлик ва осойишталикни таъминлашнинг янги механизмлари жорий этилаяпти.
Бу
ишларимиз кундалик ҳаётда ҳам кўринаяпти, жиноятлар учун жазо муқаррарлигини
таьминлаш вазифаси қанчалик муҳим бўлса, уларни келтириб чиқараётган сабаб ва
омилларини бартараф қилиш ҳам бирдек муҳимдир.
Шу
боис, туманнинг ҳар бир кўчасида, маҳалласида, бозорида, истироҳат боғида, жамоат
жойида хавфсиз муҳитни яратиш чораларини жадаллик билан кўришимиз лозим.
Азиз ҳамюртлар!
Биз
жиноятчиликни жиловлашдек катта мақсадларни ўз олдимизга қўйдик.
Президентимизнинг
2025 йил 3-январдаги маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш ва
ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада оширишга
қаратилган 1 - сонли қарорлари асосида жиноятларнинг сабабларини “маҳаллабай”
ва “соҳабай” муҳокама қилиш тартиби, маҳаллаларни криминоген даражасида тоифалаш
тизими, “маҳалла еттилиги” институти, “ижтимоий профилактика” тамойили асосида ҳуқуқбузарликларнинг
самарали профилактикасини амалга ошириш орқали аҳолида хавфсизлик ҳиссини
шакллантириш борасида қатор чора -тадбирлар амалга оширилмоқда.
Қарорга
мувофиқ ҳар бир маҳаллада ҳуқуқбузарликни эрта олдини олиш, криминоген вазиятни
барқарорлаштириш бўйича янги механизм жорий этилиб, менинг раҳбарлигимда туманда
идоралараро мувофиқлаштирувчи штаб фаолияти йўлга қўйилди.
Қарор
ижроси доирасида тумандаги жами 64 та маҳалланинг криминоген вазияти оғир 8 тасига
масъул раҳбарлар номма - ном бириктирилди.
Туман
ва маҳаллаларимизни чораклик манзилли чора - тадбирлар “йўл
хариталари” ишлаб чиқилди.
“Йўл
хариталари” ижроси юзасидан йил бошидан маҳаллалардаги аҳоли гавжум жойларга 161
та, кўп қаватли уйларнинг ҳовлисига 3600 градус айланувчи 17 та, маҳаллаларнинг
асосий кириш - чиқиш жойларига 47 та, бозор ва савдо марказларига
юзни ва автомобиль рақамини таниб олувчи 11 та, жами 250 га яқин камералар, кўп
қаватли уйларни эшикларига
30 дан ортиқ домофонлар, уйларни кириш йўлакларига 12 дан ортиқ ташвиш
тугмалари ўрнатилди, 20 та савдо муассасалари ва қарийб 200 та хонадонлар тезкор қўриқловга
олинди.
Маҳаллаларда
фуқароларни огоҳликка чақирувчи
“Ҳудуд камера назоратида!”, “Объект қўриқловда!” ҳамда “Хонадон қўриқловда!”
каби жами 350 га яқин стикерлар жойлаштирилди, маҳаллаларда 22 та “намунавий
хавфсиз кўча” ҳамда 52 та “намунавий хавфсиз йўлак” ташкил этилди, ички йўллар
ва кўчалар 114 та ёритиш воситалари билан таъминланди.
Албатта
бу ўзининг натижасини беряпти.
Мисол
учун, жорий йил давомида туманда ўрнатилган камералар ёрдамида қидирувда юрган 2
нафар, жазодан бўйин товлаб келган пробация ҳисобидаги 2 нафар шахслар ушланиб,
бедарак йўқолган 1 нафар шахслар топилиб, 3 та жиноятлар “иссиқ изи”дан фош
этилди.
Амалга
оширилган чора - тадбирлар натижасида “қизил”
тоифада қолган 3 та маҳаллаларнинг 3 тасида криминоген вазият сақланмоқда.
Давлат
раҳбарининг Қарорига асосан ҳудудларда криминоген вазият ҳамда жиноятчиликни
олдини олиш бўйича
кунлик сўров ва ўрганишларни йўлга қўйдик.
Бунда,
криминоген вазияти оғир маҳаллаларнинг жиноят ўчоқлари жойида ўрганилмоқда.
Мисол
учун, туман маҳаллаларида содир этилган 15 та олдини олиш мумкин бўлган
жиноятлар сабаблари таҳлил қилиниб, тегишли прокурор таъсир чоралари қўлланилди.
Эътибор
беришингизни истардимки, Бу ишлар бир кунлик ёки бир марталик ҳисобот учун
қилинаётган ишлар эмас.
Ҳудудларда
содир этилган жиноятлар хусусиятини инобатга олган ҳолда, 2-чорак учун йўл хариталарни ҳам ишлаб чиқилди.
Туманда
жиноятчиликни олдини олиш, коррупциявий ҳолатларни бартараф этиш бўйича
кучайтирилган иш тартибини жорий этдик.
Бу
борада фармойиш қабул қилиб, барча тезкор ходим-ларни маҳаллаларга номма – ном
бириктирдик.
Ҳар
бир соҳага доир тарғибот ишлари бўйича услубий қўлланмалар ишлаб
чиқиб, тарқатилди.
Эндиликда,
бириктирилган ходимларимиз жиноятларнинг омил ва сабабларини ўрганишдан ташқари
ўша ҳудудда амалий тадбирларни
ҳам ўтказади.
Биз
эндиликда муаммонинг туб негизигача етиб бориб, “маҳалла прокурори” деган
ёндашув билан ишлаймиз.
Энди
эътиборингизни ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш бўйича дастлабки
бажарилган ишлар ва таҳлилларнинг
натижаларига қаратсам.
Биринчи,
жиноятчиликка қарши курашиш фаолияти самарадорлигини оширишда соҳавий назорат
кучайтирилди.
Жорий
йилнинг 1 - чорагида 21 та ўрганишлар ўтказилиб, 197 нафар шахсларнинг
бузилган ҳуқуқлари тикланди. Бу ишларимиз мунтазам давом этади.
Иккинчи,
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳам, аҳоли ҳам кўпроқ эътибор бериши лозим
бўлган ҳамкорлик кучайтирилиши керак бўлган бир нечта жиноий омилларга диққат қаратмоқчиман.
Шиддат
билан ривожланаётган юртимизда инсонлар кўпроқ
пул топиш билан бирга, ноқонуний бойлик орттиришнинг янги йўлларини ҳам ўйлаб
топмоқдалар.
Фирибгарлик
ва ўғрилик жинояти ошаётгани ҳам бунга яққол
мисол бўлади.
Фирибгарлик
ва ўғрилик жиноятлари аксарият ҳолларда ахборот технологиялари ва интернет
ижтимоий тармоқлари орқали содир этилаётганлиги ташвишли
ҳолдир.
Сўнгги
вақтларда Ўзбекистон ҳуқуқ идоралари илгари дуч
келмаган кибер макондаги жиноятлар салмоғи ортиши
анчагина ташкилий чоралар кўришни тақозо этди.
Маълумот
учун, тумандаги жиноятларнинг 40,2 фоизини ахборот технологиялари соҳасидаги
жиноятларни ташкил этмоқда.
Мисол
учун, жорий йилда биргина банк пластик карталардан пул
маблағларини ечиб олиш ҳолатлари юзасидан 41 та жиноят иши қўзғатилди.
Кибер
маконда содир этилган жиноятларнинг 14 таси ёки 34,1 фоизи фирибгарлик ҳамда 26
таси ёки 63,9 фоизи ўғриликни ташкил қилган.
Сўнгги
вақтарда бу турдаги жиноятлар, бир неча бараварга кўпайди.
Илгари
бундай жиноятларга қарши ишлайдиган тизим бўлмаган. Шу сабабли, аҳолимиздан
фирибгарлик қурбони бўлмаслик учун, интернет ижтимоий тармоқлари орқали
келаётган турли хил фэйк хабарлардан эҳтиёт бўлишларини ҳамда банк карталари ва
ҳисоб рақамлари тўғрисидаги маълумотларингизни сир сақлашингизни
сўраб қоламиз.
Азиз ҳамюртлар!
Шу
ўринда, криминоген вазиятга таъсир кўрсатувчи жиноятларнинг айрим турлари
борасида ҳам гапирмоқчиман.
Айтиш
керакки, йилнинг дастлабки 3 ойи якунига кўра,
умумий жиноятчилик (42-102), шундан унча оғир бўлмаган (6-18), оғир (14-52),
ўта оғир (3-9), ёшлар (5-7), аёллар (1-5), ишсизлар (0-1), гуруҳлар (0-3), маст
ҳолда (1-2), муқаддам судланганлар (0-4) жинояти ортиб кетган, вояга етмаганлар
(0-0) томонидан жиноят содир этилмаган.
Хусусан,
оила ва турмушда содир этилган ҳуқуқбузар -ликларга оилавий-маиший
муаммолар асосий сабаб бўлганлиги аниқланди.
Шу
сабабли нотинч, ажрим ёқасидаги оилаларнинг мавжуд муаммоларини бартараф этиш
бўйича бошқа идоралар ва кенг жамоатчиликни жалб қилдик.
Натижада,
ўтказилган ўрганишларда криминоген вазияти оғир маҳаллаларда 236 та ижтимоий
кўмакка муҳтож хотин-қизлар аниқланиб, уларнинг муаммоларини ҳал қилиш бўйича 205
та чоралар кўрилди.
Булардан
ташқари, 4.002 нафар ишсизлардан 2.114 нафари ишга жойлаштирилди, 697 нафари касбга
ўқитилди, 394 нафари эса касбга йўналтирилди.
Ушбу
жараёндан муқаддам судланган ва маъмурий назоратдаги шахслар ҳам четда қолмади.
Уларнинг
3 нафари касб-ҳунарга ўқитилди, 9 нафарининг бандлиги таъминланди, 12
нафарининг ижтимоий муаммолари ҳал этилди.
Ёшлар
ўртасидаги жиноятчилик масаласига умуммиллат иши деб ёндашиб, барча биргаликда
жон куйдириши керак.
Фақат
жиноят учун жазони таъминлаш билан овора бўлиб, жиноятларнинг сабаб ва
омилларини кўздан қочирсак оқибати ёмон бўлади.
Шу
каби, вояга етмаганлар жиноятига фавқулодда ҳолат сифатида қаралиб, уларга
таълим ва тарбияни беришда мажбуриятларини бажармаган ота-она ҳамда яшаш ва
ўқиш жойларидаги (маҳалла еттилиги) мутасаддиларининг жавобгарлиги
кучайтирилди.
Таълим
муассасалари ва жамоат жойларида масъуллар профилактик (давомат, тиғ ва рейд)
тадбирларида узоқ муддатга кетган 105 нафар болалар, мунтазам дарс қолдирувчи 5
нафар, тарбияси оғир 56 нафар ўқувчилар аниқланди. Уларнинг 4 нафари
мактабларга қайтарилди.
Қолаверса,
ҳокимлик ва маҳалла фаоллари билан биргаликда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган
ҳамда боқувчисини йўқотган болаларнинг 5 та муаммоси ҳал қилинди.
Мактабгача
ва мактаб таълим муассасаларининг кириш -чиқиш жойларига хавфсизликни
таъминловчи 26 та замонавий камералар ўрнатилди.
Таҳдидлардан
яна биттаси, бу йўл вояга етмаганлар иштирокида содир бўлаётган йўл-транспорт
ҳодисаларидир.
Бу
йўналиш билан боғлиқ жиноятларни биз кенгроқ таҳлил қилдик.
Рақамларга
қарасак, оҳирги икки йилда қарийб 2 та ҳолатда (2023 й. 0 та, 2024 й. 1 та, 2025
й. 1 та) вояга етмаганлар транспорт воситаларини олиб қочиб, йўл - транспорт
ҳодисалари содир этилган.
Умуман
олганда йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида ўтган 2024 йилнинг ўзида 4 нафар вояга
етмаган томонидан йўл - транспорт ҳодисалари содир этилган.
Бунинг
оқибатида, 3 нафар фуқаро вафот этган, 7 нафари тан жароҳати олишган. Жорий йилнинг 3 ой давомида вояга етмаганлар
ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш бўйича, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи
органлар ҳамда бошқа мутассади ташкилотлар билан ҳампкорлида етарлича иш олиб
борилиб, ушбу йўналишда йўл хариталар ишлаб чиқилиб, манзиллий ишлар амалга
оширилганлиги сабабли, оғир ва бошқа турдаги жиноятлар содир этилмаганлигини
кўриш мумкин.
Шунинг
учун биз бу борада кенгқамровли тадбирларни белгилаб олдик.
Ҳурматли
ота-оналар!
Юқоридагилардан
келиб чиқиб, азиз фарзандларингизни мажруҳ ва ногирон бўлиб қолмасликлари учун аввало
уларнинг тарбияси ва таълим олишига алоҳида эътибор қаратишингиздан умидвормиз.
Ҳурматли
фуқаролар!
Коррупцияга
қарши курашни кучайтириш чоралари ҳам кўрилмоқда.
Ўтган
2024 йилда коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги ҳолатлари юзасидан 33
нафар шахсларга нисбатан 18 та жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов
ҳаракатлари олиб борилди.
Бунинг
оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 7,5 млрд. сўм
зарар етказилганлиги аниқланди.
Зотан,
коррупция ҳар бир соҳанинг ривожига тўсиқ
бўлмоқда. Шу сабабли,
коррупциянинг ҳар қандай кўринишига барҳам бериш йўлида қатъий муросасиз
кайфиятни шакллантириш, унга қарши курашишда мен бутун Учқўрғон ахлидан ўз
ҳиссангизни қўшишга чақираман.
Барча
ташкилотлар бўйича таҳлиллар ўтказилаяпти, мана шу март ойининг ўзида юқори
идораларга, ҳукуматга, аҳолига хизмат кўрсатиш, идораларнинг бошқарув тартибини
яхшилаш билан боғлиқ 4 та таклифлар ишлаб чиқилди.
Ҳурматли
фуқаролар!
Жуда
кўп масалаларда иш услубларимиз ўзгариши зарур, бунинг устида ишлаяпмиз. Президентимиз
талаб қилаётган, жиноятларнинг оқибатлари
эмас, уларнинг сабабларини, ҳуқуқбузаликларга имкон берувчи шарт-шароитларни
бартараф қилишни устувор вазифа деб халқ
билан биргаликда ҳаракат қилишимиз керак.
Бунинг
учун, ҳар бир маҳалла, хонадонгача тушиб, ҳуқуқбузарлик омилларини аниқлашга
эътиборимизни кучайтирамиз, жиноят содир этган ва бунга мойиллиги бор фуқаролар
билан учрашувлар ўтказиб, “фуқаробай”
иш тизимини жорий қиламиз.
Ҳуқуқбузарлик
ва жиноятга сабаб бўлаётган оилавий, ижтимоий, моддий ва психологик муаммоларни
ҳал қилишга, ҳар бир фуқарода “жиноятчиликка қарши иммунитет”ни болаликдан
шакллантиришга алоҳида эътибор қаратамиз.
Азиз ҳамюртлар!
Жиноятларга
қарши курашда прокуратура органлари,
кўмак ва ҳамкорликда жиноятларнинг ҳар қандай кўринишига
чек қўйишга кафолат
беради.
Шундай
экан аҳоли ва кенг жамоатчиликни жиноятларни олдини олишга ҳамда уларни
бартараф этишга фаол ҳамкорликка чақирамиз.
Зеро,
содир этилаётган жиноятларни фош этилиши ва олди олинишида халқимиздан масъулият,
ташаббускорлик ҳамда дахлдорлик ҳисси билан
ёндошишни сўрайман.
Шуни
яна бир бор алоҳида қайд этаманки, жиноятнинг ҳар қандай кўринишига тезкор
равишда муносабат билдиришга, жиноятга қўлурганларга нисбатан жазонинг муқаррар
таъминланишига шахсан кафолат
бераман.
Барчамиз жиноятдан
ҳоли янги Ўзбекистон
учун бирлашайлик !!!
Учқўрғон туман прокурори М.Сиддиқжонов