Учқўрғондаги омбордан 4 тоннага яқин уруғлик буғдойларни ўғирлаган гурух қўлга олинди
2021 йил 8 октябрь куни, Норин туманида яшовчи, 1960 йилда туғилган фуқаро алоқа хати билан мурожаат қилиб, шу йил 27 сентябрь кунидан 8 октябрь кунига қадар бўлган вақт оралиғида, Норин туманида жойлашган, “Учқўрғон дон маҳсулотлари” АЖ Ҳаққулобод шаҳобчаси омборхонасига номаълум шахс, девор ошиш йўли билан кириб, у ердан умумий нархи 16.361.280 сўмлик 3.744 кг. “Элита Алексеевич” навли уруғлик буғдойини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Норин тумани ИИБ ЖҚБ тезкор вакили ҳамда ҲПМБ профилактика инспекторлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суруштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Норин туманида яшовчи, 2003 йилда туғилган фуқаро ва маҳалладошлари, 1995 йилда туғилган, 1994 йилда туғилган, 1989 йилда туғилган ҳамда 1993 йилда туғилган фуқаролар содир этганликлари аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Норин туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 11 октябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати