19 Феврал 2021 йил 445

Учқўрғонда қиморхона аниқланди.

2021 йил 15 февраль куни Учқўрғон туман ИИБ ҲПБ профилактика инспектори томонидан, Учқўрғон туманида яшовчи, 1960 йилда туғилган фуқаро яшаш уйида бир гуруҳ фуқароларни қимор ўйнашларига шароит яратиб бериб, бир гуруҳ фуқароларни қимор ўйнашларига шароит яратиб бериб, ҳар бир ўйиндан 5.000 сўмдан чўтал олиб, моддий манфаат кўрганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Учқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 18 февраль куни Ўз.Р ЖКнинг 278-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech