24 Март 2022 йил 428

Учқўрғонда “Гашиш” сотмоқчи бўлган йигитларнинг савдосига “Назорат харид” тадбирида чек қўйилди.

2022 йил 22 март куни соат 19:30 ларда, ДХХ Учқўрғон туман бўлими ва туман ИИБ ТЭҚКБ тезкор вакили ва профилактика инспектори томонидан ҳамкорликда “Назорат харид” тадбири ўтказилди.
Учқўрғон туманида яшовчи икки нафар шахс олдиндан жиноий тил бириктириб, Учқўрғон тумани Ўртабоғ МФЙ ҳудудида тадбир иштирокчисига 600.000 сўм пул эвазига оқ қоғоз парчасига ўралган, ўткир ҳидли, тўқ жигарранг рангли гиёҳванд моддасига ўхшаш моддани сотаётган вақтида ушланган.

Наманган вилоят ИИБ ЭКБнинг ҳулосасида, ушбу модданинг соф оғирлиги 3,34 грамм бўлган “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.
Шунингдек, гумонланувчилардан бирининг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганда оқ рангли қоғоз парчасига ўралган, 1,54 грамм бўлган “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси топилган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ТБ томонидан 2022 йил 23 март куни Ўз.Р ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech