Учқўрғон туманида содир этилган жиноятнинг муҳокамаси ўтказилди.
Жорий йил 27 июль куни соат 06:30 ларда, Учқўрғон тумани ҳудудидан оқиб ўтган “Норин” дарёси қирғоғидан жасади топилган фуқаро А.Н.га нисбатан содир этилган қотиллик жинояти юзасидан Наманган вилояти ИИБ бошлиғи А.И.Атаходжаев раҳбарлигида унинг ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, масъуллар ва ҳудуд аҳолиси иштирокида ҳодисанинг муҳокамаси ўтказилди. Унда бошқарма бошлиғи автомашинани қўлга киритиш ниятида бир инсоннинг умрига қасд қилишдан тап тортмаслик маънан соғлом бўлган инсоннинг иши эмаслиги, бу кимсаларнинг жиноятини ҳеч бир сўз билан оқлаб бўлмаслигини куюниб гапирди.
Ҳудудда юзага келган ушбу аянчли ҳолатга туман мутасаддиларининг фаолияти ҳам танқид остига олинди. Келгусида бу каби ходисаларни олдини олишда
нафақат ҳуқуқ-тартибот идоралари, балки ҳар бир фуқаро ўз ҳудудидаги вазиятга дахлдорлик ҳисси билан яшашм лозимлиги муҳокама якунида алоҳида таъкидланди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати