Учқўрғон туманида икки бош молларни ўғирлаган шахслар қўлга олинди
2022 йил 9 март куни, Учқўрғон туманида яшовчи, 1959 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу кунга ўтар кечаси номаълум шахс, яшаш уйи ҳовлисига томорқа эшигини бузиш йўли билан кириб, молхонасида бўлган нархи 8.000.000 сўмлик икки бош молларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Учқўрғон туман ИИБ ҲПМБ профилактика инспекторлари ва ЖҚБ тезкор вакили ҳамда ЖТСГ кинологлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Учқўрғон туманида яшовчи, 1999 йилда туғилган ва Учқўрғон туманида яшовчи, 2003 йилда туғилган фуқаролар содир этганликлари аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Учқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 9 март куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Ўз.Р ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати