28 Апрел 2022 йил 376

Учқўрғон туман ИИБда уч авлод учрашуви ўтказилди.

Ички ишлар органлари тизимида узоқ йиллар хизмат қилган, улкан тажрибага эга бўлган ходимлар билан мунтазам равишда учрашувлар ташкил этиб келинади. Навбатдаги ана шундай тадбир Учқўрғон туман ИИБда бўлиб ўтди.

Учқўрғон тумани ИИБ Фахрийлар кенгаши раиси истеъфодаги майор З.Р.Исламов иштирок этган уч авлод учрашуви хизмат фаолиятини энди бошлаган ходимлар учун чинакам тажриба мактаби бўлди. Фахрий ходим З.Р.Исламов ўзи ишлаган давр ва ҳозирги кунда Ички ишлар органлари ходимлари учун яратилган шароитларнинг фарқи, бундай имкониятлардан унумли фойдаланиш, ватан ва халқ учун садоқат билан хизмат қилиш ёш ходимларнинг бурчи эканлигини таъкидлади.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech