29 Июл 2021 йил
391
Участка учун аталган 9200 АҚШ доллари фирибгарнинг қўлига тушди.
2021 йил 29 июнь куни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1956 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, 2019 йил декабрь ойида таниши, Наманган шаҳрида яшовчи, 1977 йилда туғилган фуқаро уни ишончига кириб, қайнисининг номидаги 0,21 гектор ер майдонида шаҳар ҳокимиятида ишловчи танишлари орқали уй-жой қуриш учун участка сифатида қарор чиқартириб беришини айтиб, алдаб, 9.200 АҚШ долларини олиб, ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 28 июль куни Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати