1 Феврал 2022 йил
462
Уч ярим милион сўмлик мол ҳайвони ўғирланди
2022 йил 27 январь куни, Чуст туманида яшовчи, 1992 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 25 январь кунига ўтар кечаси номаълум шахс, яшаш ҳовлисининг томорқа эшиги орқали кириб, молхонасида бўлган нархи 3.500.000 сўмлик бир бош молини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Чуст тумани ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари, ҲПБ профилактика инспекторлари ва ТБ терговчилари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Чуст шаҳрида яшовчи, 1995 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Чуст туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 27 январь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати