Уч нафар шахс сув тортиш ускунасини ўғирлаб кетди
2022 йил 3 март куни, Наманган шаҳар Янги Наманган туманида яшовчи, 1971 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 19:00 ларда номаълум шахс, Наманган шаҳар Янги Наманган туманидан оқиб ўтувчи “Наманган-Фарғона” канали бўйига ўрнатган нархи 10.700.000 сўмлик “GRANDFAR” номли сув тортиш насосини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар ИИО ФМБ Янги Наманган тумани ИИБ бошлиғининг ўринбосари ва ЖҚБ бошлиғи томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 1991 йилда туғилган, Наманган шаҳар Янги Наманган туманида яшовчи, 1991 йилда туғилган ҳамда, Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 1991 йилда туғилган фуқаролар содир этганликлари аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 4 март куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати