Уч нафар шахс фирибгарлик йўли билан телефон ўғирлади.
2022 йил 6 январь куни, Чуст туманида яшовчи, тумандаги касб-хунар мактабининг 2-босқич талабаси, 2004 йилда туғилган бола ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 19:30 ларда номаълум шахс, у билан телефон орқали гаплашиб, уни телефон сотишидан хабардор бўлиб, Чуст туманида жойлашган кафе олдига чақириб, унга тегишли бўлган “Самсунг-S10” русумли уяли телефон аппаратини 240 АҚШ долларига баҳолаб, ўзи келган Лассети русумли автомашинада ўтирган акасига телефон аппаратини кўрсатиб олишини айтиб, телефонни олиб автомашинага ўтириб, номаълум томонга қочиб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Косонсой туманида яшовчи, 1995 йилда туғилган ва Косонсой туманида яшовчи, 2002 йилда туғилган ҳамда Косонсой туманида яшовчи, 1998 йилда туғилган фуқаролар содир этганликлари аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Чуст туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 7 январь куни Ўз.Р ЖКнинг 166-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати