20 Май 2025 йил 522

Шубҳали шахснинг ёнидан гиёҳванд модда топилди

Жорий йилнинг 2 май куни Наманган шаҳар Ички ишлар бошқармаси 2-сон ИИБ ва Қўриқлаш бўлими ходимлари томонидан Наманган шаҳар, “Озод” маҳалласи ҳудудида, Наманган шаҳар, “Янгиқурилиш” маҳалласи ҳудудида яшовчи, 1983 йилда туғилган, фуқаро Ф.Бнинг ёнидан 1,23 грамм бўлган “Гашиш” ва 0,30 “Опий” гиёҳвандлик моддаси холислар иштирокида текшириб кўриш учун олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech