15 Май 2025 йил
71
Шубҳали шахснинг ёнидан гиёҳванд модда аниқланди
Жорий йилнинг 8 май куни Тўрақўрғон тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тергов ҳаракатлари давомида, Тўрақўрғон тумани, “Олчин” маҳалласида яшовчи, 1978 йилда туғилган, фуқаро А.Рнинг эгнидаги кийимининг чўнтагида соф оғирлиги 1,88 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси сақлаб келаётганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тўрақўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати