12 Май 2025 йил
142
Шубҳали шахснинг ёнидан гиёҳванд модда топилди
Жорий йилнинг 26 апрель куни ўтказилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлари давомида, ДХХ туман бўлими ва Чортоқ тумани ИИБ ходимлари томонидан, Чортоқ тумани, “А.Навоий” маҳалласи ҳудудида, Давлатобод тумани, “Мустақиллик” маҳалласида яшовчи, 2003 йилда туғилган, фуқаро Х.Ининг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганида, эгнидаги шимининг чўнтагида қоғоз парчасига ўралган соф оғирлиги 0,84 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чортоқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати