26 Май 2025 йил 495

Шубҳали шахснинг ёнидан “гашиш” топилди

Жорий йилнинг 7 май куни Янги Наманган тумани ИИБ ходимлари томонидан “Беруний” маҳалласи худудида, Янги Наманган тумани, “Маънавият” маҳалласида яшовчи, фуқаро Р.Ш бошқарувидаги “Нексия-3” русумли автомашинаси тўхтатилиб, автомашинаси ва ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганида, унинг ёнидан соф оғирлиги 0,34 грамм бўлган “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Янги Наманган тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech