12 Май 2025 йил 161

Шубҳали шахснинг ёнидан “гашиш” аниқланди

Жорий йилнинг 25 апрель куни ўтказилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлари давомида, Янги Наманган тумани ИИБ ходимлари томонидан, Янги Наманган тумани, “Гулистон” маҳалласи ҳудудида, Тўрақўрғон тумани, “Туркистон” маҳалласида яшовчи, фуқаро И.Анинг ёнидан 0.87 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Янги Наманган тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекситон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech