10 Май 2025 йил
138
Шубҳали шахснинг ёнидан “Гашиш” топилди
Жорий йилнинг 30 апрель куни вилоят ҳудуди бўйлаб ўтказилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирлари давомида, Мингбулоқ тумани ИИБ ходимлари томонидан, Мингбулоқ тумани, “Қўриқобод” маҳалласи ҳудудида, Тўрақўрғон тумани, “Бозорбоши” маҳалласида яшовчи, 1996 йилда туғилган, фуқаро М.Жнинг ёнидан 0,45 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Мингбулоқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати