7 Июл 2025 йил 217

Шубҳали шахснинг автомашинасидан гиёҳванд модда аниқланди

Жорий йилнинг 17 июнь куни Косонсой тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, Косонсой тумани, “Хонқўрғон” маҳалласи ҳудудида, Косонсой тумани, “Гузар” маҳалласида яшовчи, 1985 йилда туғилган, фуқаро С.Шнинг бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинаси тўхтатилиб текширилганида, автомашинанинг совитиш тизими ичидан елим пакетга ўралган 3,73 грамм “Гашиш”, шунингдек, ҳайдовчи Ш.Снинг ёнида 0,30 грамм “Каннабис” гиёҳванд моддалари борлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Косонсой тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech