30 Май 2025 йил 101

Шубҳали шахснинг ҳаракатлари фош этди

Жорий йилнинг 8 май куни Янги туман ИИБ ходимлари томонидан Янги Наманган тумани “Гулистон” маҳалласи ҳудудида шубҳали тарзда ҳаракатланиб кетаётган, Наманган шаҳар, “Зарбдор” маҳалласида яшовчи, 2002 йилда туғилган, фуқаро А.О тўхтатилиб, ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганида, ёнида соф оғирлиги 0,29 грамм бўлган “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Янги Наманган тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech