15 Октябр 2021 йил
724
Тунги вақтда содир бўлган ЙТҲ оқибатида пиёда вафот этди
2021 йил 11 октябрь куни соат 22:00 ларда, Наманган шаҳар Ғишткўприк МФЙ ҳудудида, Наманган туманида яшовчи, 1997 йилда туғилган фуқаро Нексия русумли автомашинасини тегишли ҳужжатлар билан бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлнинг ўнг четида турган пиёда, Наманган шаҳрида яшаган, 1981 йилда туғилган фуқарони уриб юборган.
Натижада, пиёда олган тан жароҳати оқибатида шифохонада вафот этган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 11 октябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати