Тўқнашув оқибатида ҳайдовчи вафот этди.
2021 йил 17 сентябрь куни соат 02:30 ларда, Тошкент-Ўш йўлининг 286 км.да, Поп тумани Соҳибкор МФЙ ҳудудида, Фарғона вилоятида яшаган, 1988 йилда туғилган фуқаро Ласетти русумли автомашинасини иккинчи даражали йўлда бошқариб бораётиб, йўлни чорраҳа қисмида асосий йўлга чиқаётиб, асосий йўлда ҳаракатланиб келаётган, Фарғона вилоятида яшовчи, 1991 йилда туғилган фуқарони бошқарувидаги HOWO русумли юк автомашинасини ўтказиб юбормасдан ҳаракатланганлиги оқибатида тўқнашув содир этган.
Натижада, Ласетти русумли автомашина ҳайдовчиси олган оғир тан жароҳати оқибатида шифохонага олиб кетилаётган вақтида йўлда вафот этган.
Ушбу ҳолат бўйича Поп туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 17 сентябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати