5 Ноябр 2021 йил
342
Тун ярмида қаровсиз қолдирилган ҳайвонлар ўғирлаб кетилди.
Жорий йил 2 ноябрь куни Чортоқ туманида яшовчи, 1958 йилда туғилган ариза билан мурожаат қилиб, шу кунга ўтар кечаси номаълум шахс, Наманган шаҳар Давлатобод тумани Орзу маҳалласида жойлашган дала майдонида қаровсиз қолдирган нархи 17.000.000 сўмлик бир бош молини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган. Мазкур ҳолат юзасидан Давлатобод тумани ИИБ ЖҚБ тезкор вакили томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Давлатобод туманида яшовчи, 2002 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган. Далилий ашё олинган.
Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати