27 Октябр 2021 йил
606
Трикотаж махсулотларини ўғирлашган уринган ишчилар корхона рахбари томонидан ушлаб олинди.
2021 йил 17 октябрь куни, Тўрақўрғон туманида яшовчи, 1952 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 16 октябрь куни соат 19:40 ларда шу корхонада ишловчи, Тўрақўрғон туманида яшовчи, 1982 йилда туғилган куёви ва Тўрақўрғон туманида яшовчи, 1996 йилда туғилган фуқаро бир гурух бўлиб, корхонасидан нархи 40.000.000 сўмлик 4.000 дона тайёр трикотаж маҳсулотларини ўғирлаб олиб чиқиб кетаётган вақтларида ушлаб олганлигини маълум қилган.
Ушбу ҳолат бўйича Тўрақўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 18 октябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати