18 Август 2025 йил 198

Тўрақўрғон туманида ПҚ-1-сон Қарори ижроси ўрганилиб, содир этилган жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари муҳокама қилинди

Жорий йил 3 январдаги ПҚ-1-сон Қарор ижросини таъминлаш доирасида вилоятнинг барча туманларида жиноят содир этилган маҳаллаларда криминоген вазиятни барқарорлаштириш ва жиноятларнинг олдини олиш бўйича манзилли ишлар ташкил этилди. Ушбу жараёнларда бошқарма раҳбарияти томонидан тизимли равишда ўрганишлар олиб борилиб, масъулларга амалий ёрдам кўрсатилди.

Хусусан, навбатдаги ўрганишлар бошқарма раҳбарияти ва туман ҳокими иштирокида Тўрақўрғон туманининг криминоген вазияти барқарорлашган “Тепа Найманча” «Олчин» ва «Бирлашган» маҳаллалари ҳамда «қизил» тоифада қолаётган «Исвахон» маҳалласида ўтказилди. Маҳалла еттилиги аъзолари ҳамда бириктирилган масъул ходимларнинг иш фаолияти атрофлича таҳлил қилиниб, камчиликларга йўл қўйган масъуллар, шунингдек, «Олчин» маҳалласида содир этилган ўта оғир турдаги жиноят содир этилишига йўл қўйилганлиги кескин танқид қилинди.

Ўрганишлар давомида маҳаллаларда хавфсиз муҳитни шакллантириш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг келиб чиқишига сабаб бўлаётган ижтимоий-маиший муаммоларни бартараф этиш ҳамда бошқа долзарб масалалар юзасидан аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech