Тўрақўрғон туман прокурорининг туман аҳолисига мурожаати
Ассалому алайкум ҳурматли туманимиз фуқаролари, азиз юртдошлар!
Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари ва бевосита раҳбарлигида барча соҳаларда мисли кўрилмаган ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Президентимиз ана шу янгиланиш, ўзгаришлар самарадор бўлишининг кафолати сифатида мамлакатда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, бунинг учун жиноятчиликка қарши курашиш тизимини тубдан яхшилашни давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири даражасига кўтардилар.
Азиз Тўрақўрғон аҳли!
Қонун устуворлигини таъминламасдан, бу вазифага эришиб бўлмайди.
Тўрақўрғон туманидаги криминоген вазият бизнес муҳитига катта таьсир кўрсатади, унинг ўзига хос, алоҳида ёндашув талаб этадиган хусусиятлари бор.
Бу ишларимиз кундалик ҳаётда ҳам кўринаяпти, жиноятлар учун жазо муқаррарлигини таьминлаш вазифаси қанчалик муҳим бўлса, уларни келтириб чиқараётган сабаб ва омилларини бартараф қилиш ҳам бирдек муҳимдир.
Шу боис, туманнинг ҳар бир кўчасида, маҳалласида, бозорида, истироҳат боғида, жамоат жойида хавфсиз муҳитни яратиш чоралари кўрилаяпти.
Қадрли юртдошлар!
Биз жиноятчиликни жиловлашдек катта мақсадларни ўз олдимизга қўйганмиз.
Президентимизнинг 2025 йил 3-январдаги маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада оширишга қаратилган 1 - сонли қарорлари асосида жиноятларнинг сабабларини “маҳаллабай” ва “соҳабай” муҳокама қилиш тартиби, маҳаллаларни криминоген даражасида тоифалаш тизими, “маҳалла еттилиги” институти, “ижтимоий профилактика” тамойили асосида ҳуқуқбузарликларнинг самарали профилактикасини амалга ошириш орқали аҳолида хавфсизлик ҳиссини шакллантириш борасида қатор чора -тадбирлар амалга оширилмоқда.
Қарор ижроси доирасида тумандаги жами 67 та маҳалланинг, 2025 йил 6 ой давомида криминоген вазияти оғир деб топилган ва қизил ҳудуд бўлган, 5 та маҳаллаларга манзилли чора-тадбирларини белгилаган ҳолда маҳалла–туман–туман даражасидаги масъул раҳбарлар бириктирилиб, соҳавий жавобгарлиги юклатилди.
Барча даражадаги раҳбарларга “Ҳар бир маҳаллада ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш” устувор вазифа этиб белгиланди.
Маҳалла – туман даражасида “йўл харита”лар ишлаб чиқилиб, ижрога қаратилди.
Йўл хариталари ижроси юзасидан йил бошидан маҳаллаларда аҳоли гавжум жойларда 320 та, кўп қаватли уйларнинг ҳовлисга 360 градус айланувчи 8 та, маҳаллаларнинг асосий кириш чиқиш жойларига 86 та, бозор ва савдо марказларига юзни ва автомабил рақамини таниб олувчи 11 та, мактаблардаги мактаб ва мактабгача таълим муассасаларининг кириш-чиқиш жойларига, очиқ спорт майдонларига 85 та, жами 260 та PTZ-камералар, кўп қаватли уйларнинг эшикларига 128 дан ортиқ дамафонлар, уйларнинг кириш йўлакларига 28 дан зиёд ташвиш тугмалари ўрнатилди. Маҳаллалардаги кўп қаватли ва якка тартибдаги 530 дан ортиқ хонадонларни Миллий гвардия қўриқлаш хизмат томонидан тезкор қўриқловга олинди.
Албатта бу натижа беряпти.
Мисол учун, йил бошидан бери туманда ўрнатилган камералар ёрдамида қидирувда юрган 3 нафар жиноятчилар ушланди. Шунингдек, бедарак йўқолган 13 нафар шахслар топилиб, 42 та жиноятлар “иссиқ изи”дан фош этилди.
Давлат раҳбарининг Қарорига асосан ҳудудларда криминоген вазият ҳамда жиноятчиликни олдини олиш бўйича кунлик сўров ва ўрганишларни йўлга қўйдик.
Бунда, криминоген вазияти оғир маҳаллаларнинг жиноят ўчоқлари жойида ўрганилмоқда, мисол учун, туман маҳаллаларида содир этилган 37 та олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар сабаблари таҳлил қилиниб, тегишли прокурор таъсир чоралари қўлланилди.
Эътибор беришингизни истардим. Бу ишлар бир кунлик ёки бир марталик ҳисобот учун қилинаётган ишлар эмас.
Ҳудудларда содир этилган жиноятлар хусусиятини инобатга олган ҳолда, 3 - чорак учун йўл хариталарни ҳам ишлаб чиқилди.
Туманда жиноятчиликни олдини олиш, коррупциявий ҳолатларни бартараф этиш бўйича кучайтирилган иш тартибини жорий этдик.
Бу борада фармойиш қабул қилиб, барча тезкор ходим-лар 67 та маҳаллаларга номма – ном бириктирдик.
Ҳар бир соҳага доир тарғибот ишлари бўйича услубий қўлланмалар ишлаб чиқдик ва тарқатдик.
Биз эндиликда муаммонинг туб негизигача етиб бориб, “маҳалла прокурори” деган ёндашув билан ишлаймиз.
Энди эътиборингизни ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш бўйича дастлабки бажарилган ишлар ва таҳлилларнинг натижаларига қаратсам.
Биринчи, жиноятчиликка қарши курашиш фаолияти самарадорлигини оширишда соҳавий назорат кучайтирилди.
Кейинги вақтларда фирибгарлик ва ўғрилик жинояти ошаётгани ҳам бунга яққол мисол бўлади.
Оқибатда эса фуқароларга 420 млн. сўмга яқин зарар етказилгани аниқланди.
Сўнгги йилларда бу тоифадаги жиноятлар, бир неча бараварга кўпайди.
Илгари бундай жиноятларга қарши ишлайдиган тизим бўлмаган. Шу сабабли, аҳолимиздан фирибгарлик қурбони бўлмаслик учун, интернет ижтимоий тармоқлари орқали келаётган турли хил фэйк хабарлардан эҳтиёт бўлишларини ҳамда банк карталари ва ҳисоб рақамлари тўғрисидаги маълумотларни сир сақлашни сўраб қоламиз.
Азиз вилоятдошлар!
Шу ўринда, криминоген вазиятга таъсир кўрсатувчи жиноятларнинг айрим турлари борасида ҳам гапирмоқчиман.
Хусусан, оила ва турмушда содир этилган ҳуқуқбузар -ликларга оилавий - маиший муаммолар асосий сабаб бўлганлиги аниқланди.
Шу сабабли нотинч, ажрим ёқасидаги оилаларнинг мавжуд муаммоларини бартараф этиш бўйича бошқа идоралар ва кенг жамоатчиликни жалб қилдик.
Ушбу жараёндан муқаддам судланган ва маъмурий назоратдаги шахслар ҳам четда қолмади.
Фақат жиноят учун жазони таъминлаш билан овора бўлиб, жиноятларнинг сабаб ва омилларини кўздан қочирсак оқибати ёмон бўлади.
Жорий йилда эса, вояга етмаганлар иштрокида йўл транспорт ходисаси содир этилмади.
Шунинг учун биз бу борада кенгқамровли тадбирларни белгилаб олдик.
Ҳурматли ота-оналар!
Ҳурматли фуқаролар!
Коррупцияга қарши курашни кучайтириш чоралари ҳам кўрилмоқда.
Зеро, сир эмас коррупция ҳар бир соҳанинг ривожига тўсиқ бўлмоқда.
Шу сабабли, коррупциянинг ҳар қандай кўринишига барҳам бериш йўлида қатъий муросасиз кайфиятни шакллантириш, унга қарши курашишда мен бутун Тўрақўрғон ахлидан ўз ҳиссангизни қўшишга чақираман.
Ҳурматли фуқаролар!
Жуда кўп масалаларда иш услубларимиз ўзгариши зарур, бунинг устида ишлаяпмиз. Президентимиз талаб қилаётган, жиноятларнинг оқибатлари эмас, уларнинг сабабларини, ҳуқуқбузаликларга имкон берувчи шарт-шароитларни бартараф қилишни устувор вазифа деб халқ билан биргаликда ҳаракат қилишимиз керак.
Азиз ҳамюртлар!
Барчамиз жиноятдан ҳоли янги Ўзбекистон учун бирлашайлик!!!
Тўрақўрғон туман прокурори А.Юсупов