Тўрақўрғон туман ИИБ бошлиғининг туман аҳолисига мурожаати
Азиз юртдошлар, туманимиз меҳмонлари!
Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари ва бевосита раҳбарлигида
барча соҳаларда мисли кўрилмаган ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Мамлакатимизда юз бераётган шиддатли ўзгаришларга, аҳолининг
турмуш даражаси кескин ўсиб бораётганига ҳар биримиз бирдек гувоҳ ҳам
бўлмоқдамиз.
Президентимиз ана шу янгиланиш, ўзгаришлар самарадор бўлишининг
кафолати сифатида мамлакатда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, бунинг учун
жиноятчиликка қарши курашиш тизимини тубдан яхшилашни давлат сиёсатининг энг
устувор йўналишларидан бири даражасига кўтардилар.
Зеро, бу ислоҳотларнинг самараси барча соҳаларда қонун талабларига
сўзсиз риоя этишга, жиноятчилик каби иллатнинг олдини олишга бевосита
боғлиқдир.
Азиз Тўрақўрғон туман аҳли!
“Янги Ўзбекистон”да ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши
курашиш ана шундай умуммиллий долзарб вазифага айлантирилди.
Тўрақўрғон туманидаги криминоген вазият бизнес муҳитига катта
таъсир кўрсатади, унинг ўзига хос, алоҳида ёндашув талаб этадиган хусусиятлари
бор.
Туманимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлашнинг янги
механизмлари жорий этиляпти.
Бу ишларимиз кундалик ҳаётда ҳам кўриняпти, жиноятлар учун
жазо муқаррарлигини таъминлаш вазифаси қанчалик муҳим бўлса, уларни келтириб
чиқараётган сабаб ва омилларини бартараф қилиш ҳам бирдек муҳимдир.
Шу боис, туманнинг ҳар бир кўчасида, маҳалласида, бозорида,
истироҳат боғида, жамоат жойида хавфсиз муҳитни яратиш чоралари кўриляпти.
Қадрли юртдошлар!
Биз жиноятчиликни жиловлашдек катта мақсадларни ўз олдимизга
қўйганмиз.
2025 йил 3 январдаги “2025 йилда республика маҳаллаларида
хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими
самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги 1-сон
Қарори асосида жиноятларнинг сабабларини «маҳаллабай» ва «соҳабай» муҳокама
қилиш тартиби, маҳаллаларни криминоген даражасида тоифалаш тизими,
“маҳалла еттилиги” институти, “ижтимоий профилактика” тамойили асосида
ҳуқуқбузарликларнинг самарали профилактикасини амалга ошириш орқали аҳолида
хавфсизлик ҳиссини шакллантириш борасида қатор чора-тадбирлар амалга
оширилмоқда.
Қарорга мувофиқ ҳар бир маҳаллада ҳуқуқбузарликнинг эрта олдини
олиш, криминоген вазиятни барқарорлаштириш бўйича янги механизм жорий этилди,
менинг раҳбарлигимда туман прокуратурасида
идоралараро мувофиқлаштирувчи штаб фаолияти йўлга қўйилди.
Қарор ижроси доирасида тумандаги жами 67 та маҳалланинг
криминоген вазияти оғир 5 тасига масъул раҳбарлар номма-ном
бириктирилган.
Барча туман ва маҳаллаларнинг чораклик манзилли
чора-тадбирлар “йўл хариталари” ишлаб чиқилди.
“Йўл хариталари” ижроси юзасидан йил бошидан маҳаллалардаги аҳоли
гавжум жойларга 320 та, кўп қаватли уйларнинг ҳовлисига 360 градус
айланувчи 8 та, маҳаллаларнинг асосий кириш - чиқиш жойларига 86 та,
бозор ва савдо марказларига юзни ва автомобиль рақамини таниб олувчи
11 та, жами бўлиб 425 га яқин камералар, кўп қаватли уйларнинг
эшикларига 128 дан ортиқ домофонлар, уйларнинг кириш йўлакларига 530 дан
ортиқ ташвиш тугмалари ўрнатилди, 45 та савдо муассасалари ва
қарийб 540 та хонадонлар тезкор қўриқловга
олинди.
Маҳаллаларда фуқароларни огоҳликка чақирувчи “Ҳудуд камера
назоратида!”, «Объект қўриқловда!» ҳамда «Хонадон қўриқловда!» каби
жами 750 га яқин стикерлар жойлаштирилди, маҳаллаларда
48 та “намунавий хавфсиз кўча” ҳамда 128 та “намунавий
хавфсиз йўлак” ташкил этилди, ички йўллар ва кўчалар 540 та ёритиш
воситалари билан таъминланди.
Мисол учун, йил бошидан бери туманда ўрнатилган камералар ёрдамида
қидирувда бўлган 3 нафар, жазодан бўйин товлаб
келаётган Пробация ҳисобидаги 2 нафар шахслар ҳамда олиб қочилган
1 та транспорт воситалари ушланди. Шунингдек, бедарак йўқолган 13
нафар шахслар топилиб, 42 та жиноятлар “иссиқ изи”дан фош этилди.
Амалга оширилган чора - тадбирлар натижасида «қизил» тоифада
қолган 8 та маҳаллаларнинг 2 тасида ёки 25 фоизида
криминоген вазият сақланмоқда.
Қарорга асосан ҳудудларда криминоген вазият ҳамда жиноятчиликни
олдини олиш бўйича кунлик сўров ва ўрганишларни йўлга қўйдик.
Бунда, криминоген вазияти оғир маҳаллаларнинг жиноят ўчоқлари
жойида ўрганилмоқда, мисол учун, туман маҳаллаларида содир этилган
46 та олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар сабаблари таҳлил қилиниб,
тегишли прокурор таъсир чоралари қўлланилди.

Азиз тумандошлар!
Шу ўринда, криминоген вазиятга таъсир кўрсатувчи жиноятларнинг
айрим турлари борасида ҳам гапирмоқчиман.
Айтиш керакки, йилнинг дастлабки 6 ойи якунига кўра, аёллар (4-7),
вояга етмаганлар (2-6), гуруҳлар (4-8), ишсизлар (0-6) жиноятини
камайтиришга эришган бўлсакда, муқаддам судланганлар (8-3), маст ҳолда
(2-2), ёшлар (20-16) жинояти жинояти эса бироз ошган.
Хусусан, оила ва турмушда содир этилган ҳуқуқбузарликларга
оилавий-маиший муаммолар асосий сабаб бўлганлиги аниқланди.
Шу сабабли нотинч, ажрим ёқасидаги оилаларнинг мавжуд муаммоларини
бартараф этиш бўйича бошқа идоралар ва кенг жамоатчиликни жалб қилдик.
Натижада, ўтказилган ўрганишларда криминоген вазияти оғир
маҳаллаларда 589 нафар ижтимоий кўмакка муҳтож хотин-қизлар аниқланиб, уларнинг
муаммоларини ҳал қилиш бўйича 252 тага яқин чоралар кўрилди.
Булардан ташқари, 415 нафар ишсизлардан 125 нафари ишга
жойлаштирилди, 225 нафари касбга ўқитилди, 65 нафари эса, касбга йўналтирилди.
Келажак тақдири сифатида биргаликда жон куйдириши керак.
Фақат жиноят учун жазони таъминлаш билан овора бўлиб,
жиноятларнинг сабаб ва омилларини кўздан қочирсак оқибати ёмон бўлади.
Шу каби, вояга етмаганлар жиноятига фавқулодда ҳолат
сифатида қаралиб, уларга таълим ва тарбияни беришда мажбуриятларини бажармаган
ота-она ҳамда яшаш ва ўқиш жойларидаги (маҳалла еттилиги) мутасаддиларининг
жавобгарлиги кучайтирилди.
Қолаверса, ҳокимлик ва маҳалла фаоллари билан биргаликда ота-она
қармоғидан маҳрум бўлган ҳамда боқувчисини йўқотган болаларнинг 160 нафарининг
муаммоси ҳал қилинди.
Мактабгача ва мактаб таълим муассасаларининг кириш -чиқиш
жойларига хавфсизликни таъминловчи 54 та замонавий камералар
ўрнатилди.
Таҳдидлардан яна биттаси, бу йил вояга етмаганлар
иштирокида содир этилаётган жиноятлардир.
Улар томонидан битта бўлса ҳам жиноят содир этилиши келажагимиз
учун таҳдид сифатида қарашимиз, муҳтарам Президентимиз таъбири билан айтадиган
бўлсак, фавқулодда ҳодиса сифатида қарашимиз зарур.
Шунинг учун биз бу борада кенг қамровли тадбирларни белгилаб
олдик.
Ҳурматли фуқаролар!
Жуда кўп масалаларда иш услубларимиз ўзгариши зарур, бунинг устида
ишлаяпмиз. Президентимиз талаб қилаётган, жиноятларнинг оқибатлари эмас,
уларнинг сабабларини, ҳуқуқбузарликларга имкон берувчи шарт-шароитларни
бартараф қилишни устувор вазифа деб халқ билан биргаликда ҳаракат қилишимиз
керак.
Бунинг учун, ҳар бир маҳалла, хонадонгача тушиб, ҳуқуқбузарлик
омилларини аниқлашга эътиборимизни кучайтирамиз, жиноят содир этган ва бунга
мойиллиги бор фуқаролар билан учрашувлар ўтказиб, «фуқаробай» иш тизимини жорий
қиламиз.
Ҳуқуқбузарлик ва жиноятга сабаб бўлаётган оилавий, ижтимоий,
моддий ва психологик муаммоларни ҳал қилишга, ҳар бир фуқарода “жиноятчиликка
қарши иммунитет”ни болаликдан шакллантиришга алоҳида эътибор қаратамиз.
Азиз ҳамюртлар!
Жиноятларга қарши курашда прокуратура органлари, кўмак ва
ҳамкорликда жиноятларнинг ҳар қандай кўринишига чек қўйишга кафолат беради.
Шундай экан аҳоли ва кенг жамоатчиликни жиноятларни олдини олишга
ҳамда уларни бартараф этишга фаол ҳамкорликка чақирамиз.
Шуни яна бир бор алоҳида қайд этаманки, жиноятнинг ҳар қандай кўринишига тезкор равишда муносабат билдиришга, жиноятга қўл урганларга нисбатан жазонинг муқаррар таъминланишига шахсан кафолат бераман.
Тўрақўрғон туман ИИБ бошлиғи Ж.Р.Хусайнов