14 Октябр 2020 йил 706

Тракторнинг тиркамасига осилган 9 ёшли бола шифохонада вафот этди.

2020 йил 13 октябрь куни соат 22:30 ларда, Янгиер-Учқўрғон йўлининг 3 км.да, Фарғона МФЙ Парвоз кўчасида, Учқўрғон туманида яшовчи, 1967 йилда туғилган фуқаро фермер хўжалигига тегишли бўлган МТЗ-80 русумли тракторини тиркама улаган ҳолда ҳаракатланиб кетаётган вақтида, Учқўрғон туманида ота-онаси қарамоғида яшаган, тумандаги мактабнинг 3-синфида ўқиган, 2011 йилда туғилган фуқаро трактор тиркамасининг орқа томонидан осилиб, ерга йиқилиб тушган. Натижада, фуқаро бош ва жағ қисмидан тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech