27 Март 2021 йил 414

Тозалов ишларини бажариш учун келган аёл ўғирлик содир этди.

Жорий йил 19 март куни, Наманган шаҳрида яшовчи хусусий тадбиркор ариза билан мурожаат қилиб, унда шу куни соат 10:00 дан соат 14:00гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс, Наманган шаҳрида жойлашган автомобилларни ювиш шаҳобчасининг дам олиш хонасида бўлган 1.000.000 сўм пулини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ терговчиси, 1-сонли ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни шу жойга тозалов ишларини бажариш учун олиб келинган Чортоқ туманида яшовчи аёл содир этганлиги аниқланган ва далилий ашё (1.000.000 сўм пул) олинган.
Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech