7 Декабр 2020 йил
450
“Тозалаш” тадбирида “Марихуана” топилди.
Шу йил 30 ноябрь куни ўтказилган “Тозалаш” тадбири давомида Учқўрғон тумани ИИБ ЖҚБ тезкор вакили ва ҲПБ ТП профилактика инспекторлари томонидан Учқўрғон туманида яшовчи, 1975 йилда туғилган фуқаронинг яшаш хонадонида тинтув ўтказилганда, хонасидаги шкаф тагида бўлган қурилиш анжомлари орасида ҳамда томорқасидаги беҳи дарахтида ўткир ҳидли, қўнғир рангли моддалар борлиги аниқланиб, текшириб кўриш учун олинган.
Наманган вилояти ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу моддаларнинг соф оғирлиги 251,92 грамм бўлган “Марихуана” гиёҳвадлик моддаси эканлиги кўрсатилган.
Ушбу ҳолат бўйича Учқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 3 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати