15 Январ 2022 йил 558

Тортишув сабаб жароҳат етказилди

2022 йил 11 январь куни соат 03:00 ларда, Наманган шаҳрида яшовчи, 2002 йилда Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан судланган, 1983 йилда туғилган фуқаро Наманган шаҳар кўчасида, Наманган шаҳрида яшовчи, 1981 йилда туғилган фуқаро билан “Нега мени братишка деяпсан”-деб, ўзаро жанжаллашиб, қўлида бўлган ўткир тиғли жисм билан қорин соҳасига бир маротаба урган.

Натижада, 1981 йилда туғилган фуқаро оғир тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 11 январь куни Ўз.Р ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech