3 Июл 2021 йил 341

Тўрт бош қўй ўғрилари қўлга олинди.

2021 йил 30 июнь куни, Янгиқўғон туманида яшовчи, 1993 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу кунга ўтар кечаси номаълум шахс, яшаш ҳовлисидаги қўйхонасида бўлган 4 бош жами нархи 5.000.000 сўмлик қўйларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Янгиқўрғон туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари ва ҲПМБ  ТП профилактика инспектори ҳамда кинологлар томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1998 йилда туғилган ва Уйчи туманида ота-онаси қарамоғида яшовчи, Уйчи туманидаги мактабнинг 10-синф ўқувчиси, 2004 йилда туғилган фуқаролар содир этганликлари аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Янгиқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 1 июль куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech