Тўрақўрғон туманида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.
Тўрақўрғон тумани “Қашқаргузар” МФЙда жойлашган 48-сонли махсус мактаб интернатида туманнинг “Мажнунтол” маҳалласида содир бўлган оғир турдаги жиноят муҳокамаси ўтказилди. Муҳокамада Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдуразаков, вилоят прокурори, вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, туман сектор раҳбарлари маҳалла фаоллари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Йиғилишда асосий эътибор оилавий низоларни олдини олиш, бу борада маҳаллада янги ташкил этилган хотин қизлар фаоллари ва ҳудудий ички ишлар органларининг хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторларининг мунтазам ҳамкорлигини таъминлаш зарурлиги таъкидлаб ўтилди.
Вилоят раҳбарлари томонидан туман ҳудудида 2022 йил 6 ойида содир этилган жиноятлар, йўл қўйилаётган камчиликлар юзасидан фикрлари ҳамда мазкур жиноят содир этилишига сабабчи бўлган омилларни кўрсатиб ўтилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати