2 Август 2021 йил 1090

Тўрақўрғон туманида содир этилган жиноятнинг муҳокамаси ўтказилди.

2021 йил 28 июль куни соат 14:30 ларда, Тўрақўрғон туманида яшовчи, 1987 йилда туғилган фуқаро, маҳалласида яшовчи синфдоши, 1987 йилда туғилган фуқаронинг уйида ўтказилган тўйда, собиқ турмуш ўртоғи, Тўрақўрғон туманида яшовчи, 1987 йилда туғилган аёл билан ўрталарида содир бўлган оғзаки тортишув  сабабли тўй ўтказилган хонадондан чиқиб, кўчада ошхона пичоғи билан собиқ турмуш ўртоғининг кўкрак қафаси чап томон олд юзасига икки маротаба ва бел соҳасига икки маротаба урган вақтида, ушбу жойда бўлган синфдошлари уни тортиб олганлиги сабабли жиноятини ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда охирига етказа олмаган.Натижада аёл тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Ушбу ҳолат бўйича Тўрақўрғон туман прокуратураси томонидан 2021 йил 28 июль куни Ўз.Р ЖКнинг 25,97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқарони Ўз.Р ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.

Наманган вилояти ИИБ бошлиғи раҳбарлигида унинг ўринбосарлари, туман ҳокими, туман прокурори, сектор раҳбарлари, масъуллар ва ҳудуд аҳолиси иштирокида ҳодисанинг муҳокамаси ўтказилди. Унда бошқарма бошлиғи сўнгги пайтларда содир бўлаётган жиноятларнинг аксарияти арзимас сабаблар ортидан юзага келаётгани ҳақида куюниб гапирди. Маҳалла-кўй, қўни-қўшнилар орасида ўзаро ҳурмат йўқолиб бораётгани, атрофдаги одамларнинг бефарқлиги, масъулларнинг масъулиятсизлиги ҳам қаттиқ танқид остига олинди.

Бу каби жиноятлар қайта содир бўлмаслиги учун ҳуқуқ-тартибот идоралари ва фуқаролар доимий ҳамкорликда ишлаши зарурлиги йиғилганларга тушунтирилди.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech