16 Ноябр 2021 йил 549

Тўқнашувда Матиз ҳайдовчиси вафот этди

2021 йил 15 ноябрь куни соат 15:50 ларда, Чуст-каркидон йўлининг 3 км.да, Чуст шаҳар Бибиона МФЙ ҳудудида, Чуст туманида яшовчи, 1983 йилда туғилган фуқаро Матиз русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган, Чуст туманида яшовчи, 1988 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги Дамас русумли автомашинаси билан тўқнашган.

Натижада, Матиз русумли автомашина ҳайдовчиси оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган ҳамда Дамас русумли автомашина ҳайдовчиси бош мия чайқалиши, бош мия ёпиқ шикасти ташхиси билан шифохонага ётқизилган.

Ушбу ҳолат бўйича Чуст туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 15 ноябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech