Тўқнашувда ҳайдовчи вафот этди.
Шу йилнинг 6 ноябрь куни соат 12:00 ларда, 4Р117 Тўрақўрғон-Наманган-Чортоқ-Кесканёр йўлининг 42 км.да, Чортоқ тумани А.Навоий МФЙ ҳудудида, Чортоқ туманида яшаган, 1957 йилда туғилган фуқаро ВАЗ-21011 русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, бурилиш мумкин бўлмаган жойдан йўлнинг чап томонига бурилаётиб, қаршисидан ҳаракатланиб келаётган, Чортоқ туманида яшовчи, 1985 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги Жентра русумли автомашинаси билан тўқнашган.
Натижада, ВАЗ-21011 русумли автомашина хайдовчиси олган тан жароҳати оқибатида шифохонада вафот этган ҳамда шу автомашинада бўлган йўловчи, Чортоқ туманида яшовчи, 1958 йилда туғилган фуқаро чап бўйин соҳасининг лат ейиши ташҳиси билан тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Ушбу ҳолат бўйича Чортоқ туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 6 ноябрь куни Ўз Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати