6 Апрел 2022 йил 563

Тўқнашув сабаб йўловчи жароҳат олди.

2022 йил 25 март куни соат 03:30 ларда, А-373 Тошкент-Ўш йўлининг 244 к/м.да, Поп тумани Қўшминор МФЙ ҳудудида, Андижон вилоятида яшовчи, 1986 йилда туғилган фуқаро Кобальт русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, шу йўналишда ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган, Фарғона вилояти Фарғона шаҳрида яшовчи, 1987 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги МAN русумли юк автомашинасига уланган “Кроне” русумли тиркамасининг орқа томонига урилган.

Натижада, Кобальт автомашинасида бўлган йўловчи юқори жағ суягининг ботиб ёпиқ синиши ташхиси билан тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech