Тўқнашув оқибатида ҳайдовчи вафот этди.
2021 йил 10 сентябрь куни соат 04:00 ларда, Тошкент-Ўш йўлининг 250 км.да, Поп тумани Қўшминор МФЙ ҳудудида, Сурхандарё вилоятида яшаган, 1979 йилда туғилган фуқаро МЧЖга тегишли Исузи русумли юк автомашинасини Тошкент-Водий йўналиши бўйича бошқариб бораётиб, ҳаракат ҳавфсизлигини таъминлай олмай, шу йўналишдан ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган, Фарғона вилоятида яшовчи, 1978 йилда туғилган фуқарони бошқарувидаги Исузи русумли юк автомашинасига урилиб, бошқарувни йўқотиб, йўлнинг ўрта қисмидаги темир тўсиққа урилиб, ағдарилиб кетган.
Натижада, 1979 йилда туғилган фуқаро Исузи русумли юк автомашинаси ҳайдовчиси тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.
Ушбу ҳолат бўйича Поп туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 10 сентябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати