9 Апрел 2022 йил 704

Тўқнашув натижасида икки ҳайдовчи жароҳат олди.

2022 йил 28 март куни соат 17:45 ларда, Чуст тумани Мустақиллик маҳалласида 1987 йилда туғилган фуқаро Спарк русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ўзига нисбатан иккинчи даражали йўлдан ҳаракатланиб чиққан 1990 йилда туғилган аёл бошқарувидаги Дамас русумли автомашина билан тўқнашган.

Натижада, Спарк русумли автомашина ҳайдовчиси ўнг қўл биринчи бармоқ асосий фаланга асосидан синиши ҳамда Дамас русумли автомашина ҳайдовчиси бўйин соҳаси юмшоқ тўқималарини лат ейиши ташхиси билан тан жароҳати олиб, шифохонага мурожаат қилганлар.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech