23 Сентябр 2020 йил 563

Тўқнашув натижасида ҳайдовчи вафот этди.

Шу йил 15 сентябрь куни соат 11:20 ларда, Балиқчи-Жомашуй-Пунгон йўлининг 64 кмда, Мингбулоқ туманида яшовчи, 1986 йилда туғилган фуқаро Нексия русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, қарама-қарши йўлга чиқиб кетиб, қаршисидан ҳаракатланиб келаётган, Дамас русумли автомашинаси билан тўқнашиб кетган.

Натижада, Дамас русумли автомашина ҳайдовчиси иккала сон суягини очиқ синиши ташҳиси билан шифохонага ётқизилган бўлиб, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, шу йил 22 сентябрь куни соат 06:00 ларда вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 22 сентябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 266-модда 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech