Тўқнашув ҳайдовчининг ўлимига сабаб бўлди.
Жорий йил 12 ноябрь куни соат 10:00 ларда, Жомашуй-Тегирмон-Навбаҳор йўлининг 38 км.да, Поп тумани Навбаҳор МФЙ ҳудудида, Мингбулоқ туманида яшовчи, 1992 йилда туғилган фуқаро Нексия русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган, Фарғона вилояти Учкўприк туманида яшовчи, 1962 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги Лабо русумли автомашинаси билан тўқнашган.
Натижада, Лабо русумли автомашина ҳайдовчиси олган оғир тан жароҳати оқибатида шифохонада вафот этган ҳамда Нексия русумли автомашинада бўлган 3 нафар йўловчилар тукрли жароҳат билан шифохонага ётқизилган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати