Тонгда ғойиб бўлган “Ласетти”
2021 йил 1 июль куни соат 05:30 ларда, Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, мавсумий ишчи, судланмаган, 2000 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 03:30 ларда, ишонч қоғози орқали бошқарувида бўлган Ласетти русумли автомашинани Давлатобод тумани ҳудудида жойлашган савдо дўкони олдида калитини ўзида ҳамда эшикларини очиқ ҳолатда қаровсиз қолдириб, савдо дўконига кириб кетиб, соат 04:30 ларда чиққан вақтида, автомашинани номаълум шахс олиб қочиб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Мазкур ҳолат бўйича вилоят ҳудудида “Тўсиб ушлаш” махсус режаси ҳаракатга келтирилиб, олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Уйчи туманида яшовчи, 2019 йилда Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан судланган 2001 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланиб, автомашинани бошқариб бораётган вақтида, Поп тумани Қамчиқ довонида жойлашган “Наманган” ЙПХ масканида вилоят ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари, шу ерда хизмат олиб бораётган вилоят ИИБ ЙҲХБ инспекторлари ва Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан ушланган. Автомашина жарима майдонига тортилган.
Ушбу ҳолат бўйича Давлатобод тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021йил 1 июль куни Ўз.Р ЖКнинг 267-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати